17:27 / 05.06.2021
2 795

«Хитой юриши»: 15 та фил қаёққа отланди?


Фото: «iStock»
Хитойда қўриқланадиган ҳайвонлар тоифасига киритилган 15 та Осиё ёввойи фили, икки ойдирки, мамлакат ҳудуди бўйлаб тинмай ҳаракатланмоқда. Филлар подаси йўлидан чиққан экинзорларни пайҳон қилиб, сув йиғиладиган ҳавзаларни бузиб кетмоқда.
Олимлар ҳайрон: филлар 500 километрдан кўпроқ йўл босиб ўтди, аммо тўхташ нияти йўқ.

Филлар шу йилнинг апрель ойида Юньнандаги ўзлари яшаб келган қўриқхона ҳудудини кутилмаганда тарк этганди. Ўшанда бери улар тўхтаган эмас, хомчўтларга кўра, филлар ташқаридаги инфратузилмага етказган зарар миқдори 1 миллион долларга яқинлашиб қолган.

«Бунақаси тарихда биринчи марта юз бериши. Илгари бунақа ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Бошимиз қотган. Кузатишда давом этишимиз, сирни очишимиз лозим», — деди қўриқхона катта илмий ходими Шень Цзинжуня.

Айни пайтда филлар галаси 6 миллион киши яшовчи Куньмин шаҳрига яқинлашиб қолган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари квадрокоптерлар ёрдамида ҳайвонларни диққат билан кузатиб боришяпти ва аҳолига уйларини тарк этмасликни тавсия қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Хитой юриши»: 15 та фил қаёққа отланди?