Кемеровадаги Танай аэродромидан ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай, бортида 19 киши бўлган енгил моторли L-410 самолёти қулаб тушди.
Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси маълумотларига кўра, учувчилардан бири двигателнинг ишдан чиққани ва аэродромга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган. Бироқ, пастга тушаётганда самолёт дарахтга урилиб, Журавлево қишлоғи яқинида ерга қулаб тушган.
Самолёт бортида 19 киши, жумладан, иккита учувчи ва иккита парашютчи мураббий ва 15 нафар сакрашга тайёрланаётган парашютчилар бўлган.
Расмий маълумотларга кўра, учувчилар ҳам, мураббийлар ҳам ҳалок бўлган. Ҳозирги пайтда тўрт киши қурбон бўлгани маълум қилинган. Бундан ташқари яна тўрт кишининг аҳволи оғир, яна тўрт киши ўртача аҳволда экани айтиб ўтилмоқда. Қолган десантчилар ҳам турли даражада тан жароҳатлари олишган. Ижтимоий тармоқларда гувоҳлар фавқулодда вазият содир бўлган жойдан видео лавҳаларни жойлаштирганлар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди