23:30 / 29.06.2021
2 549

"Спутник V" вакцинасининг ҳиндча штаммга қарши самарадорлиги пасайгани маълум қилинди


Коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасининг ҳиндча штаммга қарши самарадорлиги пасайди. Бу ҳақда Гамалея номидаги марказ директори ўринбосари Денис Логунов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, самарадорлик 2,6 мартага пасайган. "Яна бир марта таъкидламоқчиман, 2,6 мартага пасайиш – бу сезиларсиз пасайиш, бу бошқа вакциналарга нисбатан кўп эмас", деди Логунов.

Унинг таъкидлашича, самарадорлик пасайишига қарамасдан, "Спутник V" ҳиндча штаммдан ҳимоя қилади. Коронавируснинг дельта-варианти ҳиндча штамм бўлиб, Буюк Британия штаммидан (альфа-вариант) сўнг тарқала бошлади. Вируснинг ушбу тури 80дан ортиқ мамлакатда аниқланди ва тарқалиш жараёнида мутацияга учрашда давом этмоқда.

ЖССТнинг маълумот беришича, коронавируснинг дельта-варианти альфа-вариантига нисбатан 60 фоизга фаолроқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Спутник V" вакцинасининг ҳиндча штаммга қарши самарадорлиги пасайгани маълум қилинди