20:30 / 18.07.2021
3 624

Руминияда туман тушиши оқибатида 55 та машина тўқнашиб кетди (видео)


Видеодан кадр
Руминияда кетма-кет йўл-транспорт ҳодисалари юз берди, жами 55 та автомобиль ўзаро тўқнашди, деб хабар бермоқда Euronews. 17 киши, шу жумладан, беш нафар бола жабрланди.

Айни пайтда кетма-кет ЙТҲларни келтириб чиқарган ҳолат аниқлаштирилмоқда.

Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, авария қуюқ туман шароитида юз берган, шу сабабли тўқнашув пайтида йўл яхши кўринмаган, кўриш мумкин бўлган масофа 50 метрдан ошмаган.

ЙТҲлар кетма-кетлиги Бухарест—Констанца трассасида содир бўлди. Полиция йўлнинг 3 км қисмини тўсиб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руминияда туман тушиши оқибатида 55 та машина тўқнашиб кетди (видео)