Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги Спин-Болдак туманида номаълум шахслар юздан зиёд тинч аҳолини ўлдиришган. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакилига асосланиб Tolo News телеканали маълум қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу ҳудуд «Толибон» ҳаракати назорати остида бўлган. Афғонистон ҳукумати тинч аҳолининг ўлимида «Толибон»ни айбламоқда.
«Панжоб (Покистон)лик бошлиқларининг буйруғи асосида «Толибон» нинг шафқатсиз террорчилари Спин-Болдакнинг баъзи жойларида бегуноҳ афғонларнинг уйларига ҳужум қилишди. Хонадонларни талон-тарож қилиб, юзлаб бегуноҳ одамларни ўлдиришди», - дейди Ички ишлар вазирлиги вакили Мирваис Станекзай.
«Толибон» ҳаракати ушбу ҳодисада иштироки борлиги ҳақидаги тахминларни рад этган. Такидланишича, Покистон билан чегарадаги Спин-Болдак ҳудуди толиблар томонидан аллақачон қўлга олинган ва кейин яна ҳукумат кучлари назорати остида ўтган.
Покистон-Афғонистон чегарасида жойлашган Спин-Болдак тумани савдо-сотиқ нуқтаи назаридан стратегик мавқега эга.
Аввалроқ «Толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назоратга олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди