Саудия Арабистони чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Саудия Арабистони чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди
Фото: AP Photo
Саудия Арабистони ҳукумати чет элликлар кичик ҳаж — Умра зиёратини амалга ошириш учун 10 августдан қиролликка кириши мумкинлигини эълон қилди. Бу ҳақда The Siasat Daily нашрига таяниб, «Gazeta.uz»га таяниб Дарё хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, диндорлар мамлакатга коронавирус бўйича барча эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда киритилади.
Хусусан, етиб келган зиёратчилар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан эмланган бўлиши ёки манфий жавобли ПЗР-тестни тақдим этиши керак. Вакцина олмаган зиёратчилар мамлакатга келганидан кейин уч кунлик карантиндан ўтиб, сўнг коронавирусга нисбатан қайтадан ПЗР-тест топширади.

Саудия Арабистони ҳукумати Хитой вакциналарини ҳам тан олади, аммо тўлиқ эмлангандан кейин Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson ёки AstraZeneca вакцинаси билан бустер дозасини (вакцинациядан олти ой ўтиб киритиладиган қўшимча доза) олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ҳаж зиёрати 17—22 июль кунлари амалга оширилди. Маккага бу йил 60 минг зиёратчи ташриф буюриши мумкин бўлди, аммо улар фақат қироллик фуқаролари ва у ерда яшовчи шахслардан иборат бўлди, чет элликлар эса пандемия туфайли иккинчи йил ҳам Ҳаж зиёратига қўйилмади. Зиёратчиларнинг барчаси 18—65 ёшда ва коронавирусга қарши эмланган бўлиши шарти қўйилди.

Саудия Арабистони 2020 йил октябрь ойидан бошлаб мамлакатда яшовчи аҳолиси учун Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берган эди. Ва ўша ой ўрталарида мамлакат ҳукумати етти ой ичида биринчи марта Маккадаги Ал-Ҳаром масжидида намоз ўқилишига рухсат берди.

2020 йил ноябридан Саудия Арабистони аста-секинлик билан 50 ёшдан катта бўлмаган зиёратчиларни манфий натижали ПЗР-тест билан Умра зиёрати учун киритишни бошлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?