Кобул аэропортида портлаш. Қурбонлар бор

1 дақиқа ўқиш2.4K
Кобул аэропортида портлаш. Қурбонлар бор
ОАВда камида 13 киши портлаш қурбони бўлгани айтилмоқда, ўнлаб кишилар яраланган.

Кобул аэропорти яқинида портлаш рўй берди, бу маълумот Пентагон расмийси Жон Кирби томонидан тасдиқланди.

«Қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳозирча аниқ эмас. Биз жамоатчиликни тезкор равишда хабардор қилиб борамиз», деган Кирби.

Портлаш Кобул аэропортига кириш қисмида, юзлаб кишилар тўпланган ҳудудда содир бўлган.

Al-Jazeera маълумотига кўра, портлашдан кейин аэропорт жойлашган ҳудудда отишма овози эшитилган. Франциянинг Афғонистондаги элчиси Давид Мартинон навбатдаги портлашлар хавфи ҳақида огоҳлантириб, аэропорт ҳудудидан узоқроқда бўлишга чақирган. Туркия мудофаа вазирлиги эса аэропорт ҳудудида икки марта портлаш бўлганини айтмоқда.

Sky News Arabia телеканали хабарига кўра, аэропортга кириш эшиги олдида ҳудкуш портловчи қурилмани ишга туширган. Reuters ҳам Пентагондаги манбасига асосланиб бу маълумотни тасдиқлади.

Портлашдан жабрланганлар ва қурбонларнинг аниқ сони маълум эмас.

Al-Arabia телеканали портлаш қурбонлари сони камида 10 нафар экани ҳақида хабар тарқатган.

Fox News портлаш оқибатида камида уч нафар америкалик ҳарбий жароҳатланганини хабар қилди.

«Толибон» расмийси Забиҳулло Мужоҳид ҳам теракт ҳақида маълумот бериб, портлаш оқибатида ҳаракатнинг аэропортни қўриқлашга жалб этилган кўплаб ходимлари яралангани, теракт камида 13 кишини ҳаётдан олиб кетганини, қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилди.
Кобул аэропортида портлаш. Қурбонлар бор
Кобул аэропортида портлаш. Қурбонлар бор
Кобул аэропортида портлаш. Қурбонлар бор
АҚШ, Британия ва Германия ўз махсус хизматлари маълумотларига асосланиб, пайшанба куни тонгидан аэропорт ҳудудида терактлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бера бошлаганди.

Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ўз зиммасига олди, ташкилот янги терактлар содир этилишини маълум қилди.

Кобул аэропорти — ҳозирда Афғонистондан учиб кетиш мумкин бўлган ягона жой. 15 августда мамлакатда ҳокимият толиблар қўлига ўтгач, ҳар куни аэропортга хорижий мамлакатларнинг эвакуация рейслари орқали мамлакатдан чиқиб кетишни мақсад қилган минглаб кишилар оқиб кела бошлади.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?