16:26 / 29.08.2021
5 383

«Толибон» машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди

«Толибон» машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди
Фавад Андарабий
Фото: Twitter / @BamiyanLove

«Толибон» Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Боғлон вилоятида маҳаллий фолклор мусиқалар ижрочисини ўлдиришди, деб хабар берди РИА Новости провинциядаги манбаси.

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» аъзолари фолклор қўшиқчилар ижрочиси Фавада Андарабини Андараб туманидаги уйидан ҳайдаб чиқаришган ва ўлдиришган.

Афғонистон собиқ ички ишлар вазири Масуд Андараби ҳам қўшиқчининг ўлимини тасдиқлаган.

«Толибларнинг шафқатсизлиги Андарабада ҳам давом этмоқда. Улар водий ва унинг аҳолисига шунчаки қувонч келтирган Фавада Андараби фолклор мусиқаси ижрочисини шафқатсизларча ўлдиришди. Бизнинг водий, авлодларимиз ҳеч қачон уларга бўйин эгмайди», - деди собиқ вазир Twitterда.

Аввалроқ Баглан вилоятида қаршилик кучлари ва «Толибон» ўртасида қуролли тўқнашувлар содир бўлган эди. Афғонистон собиқ маъмурияти вакили Бисмиллоҳ Хана Муҳаммадий баёнотига кўра, қаршилик кучлари «Толибон»дан учта туманини қайтаришга муваффақ бўлган, ўнлаб жангарилар ўлдирилган ва яраланган. Бироқ, икки кундан кейин «Толибон» вилоят устидан назоратни қайтариб олганини эълон қилган.

The New York Times маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда гуруҳ матбуот котиби вазифасини бажараётган Забиҳулла Мужоҳид ахборот ва маданият вазири этиб тайинланиши мумкин.

«Мусиқа исломда тақиқланган, лекин биз одамларга босим ўтказмасдан, балки уларни бундай ишларни қилмасликка кўндиришга умид қиляпмиз», — деди Мужоҳид.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди