18:12 / 01.09.2021
2 831

АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиққандан сўнг Байден Америка халқига мурожаат қилди

АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиққандан сўнг Байден Америка халқига мурожаат қилди
31 август куни АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади. АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссияси қарийб 19 йил-у 11 ой давом этди. Америка қўшинлари мамлакатга 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк ва Вашингтонда терактлар уюштирган «Ал-Қоида» билан курашиш учун келган эди.

Бу АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган уруш бўлди. Унда 2400 дан ортиқ Америка ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди, яна 20 мингдан ортиғи яраланди. Ушбу миссия АҚШга 1-2 триллион долларга тушган. Қўшинларни олиб чиқиш якунлангач, АҚШ президенти Жо Байден Америка халқига мурожаат қилиб, нутқ сўзлади:

«Мен президентлик учун номзодимни қўйган пайтимда бу урушни тугатишга ваъда бергандим. Бугун ваъдамни бажардим. Қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарор фақат Афғонистонга тегишли эмас, бу бошқа мамлакатларни қайта қуришга қаратилган йирик ҳарбий ҳаракатлар даврининг якуни ҳамдир. Биз бутун дунё бўйлаб ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишни дипломатик ва иқтисодий воситалар орқали давом эттирамиз.

Афғонистондан эвакуация қилиш операцияси – мисли кўрилмаган муваффақият. Ҳеч бир мамлакат жаҳон тарихида бунақа иш қилмаган, биз ҳаво орқали 120 мингдан ортиқ одамни олиб чиқдик. Мен эвакуацияни эртароқ бошлаш мумкин эди, деганларнинг фикрига қўшилмайман. 200 га яқин фуқароларимиз Афғонистонда қолмоқда, уларни олиб чиқишнинг сўнгги муддати йўқ, биз уларни ўзлари истаган заҳоти олиб кетамиз. «Толибон» мамлакатни тарк этмоқчи бўлган барча афғонларнинг кетишига рухсат беришини айтганди, бизда эса ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган куч бор.

Мен ‘Вилоят Хуросон’ни яна бир бор огоҳлантираман: ҳали сиз билан ҳисоб-китобни тугатмадик, биз сизни топамиз ва сиз қилмишингизга жавоб берасиз
».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиққандан сўнг Байден Америка халқига мурожаат қилди