16:41 / 11.09.2021
2 150

Мексиканинг Тинч океани соҳилига «Олаф» довули етиб келди

Мексиканинг Тинч океани соҳилига «Олаф» довули етиб келди
Фото: Trend
Мексиканинг Тинч океани соҳилидаги Жанубий Қуйи Калифорния штатига «Олаф» довули етиб келди. Минтақада шиддатли шамол бошланиб, кучли ёмғир ёғди, деб ёзади «Интерфакс».

АҚШнинг довулларни кузатувчи миллий маркази маълумотларига кўра, шамол тезлиги секундига 44 метрга етган. Океан тўлқинлари етти метргача баландликка кўтарилган.

Сув тошқини хавфи туфайли Мексика ҳукумати Лос-Кабос шаҳридаги давлат шифохонаси беморларини эвакуация қилишга қарор қилди. Лос-Кабос ва Ла-Пас аэропортларига рейслар бекор қилинди, портлар эса кичик кемалар учун ёпилди.

Довул ҳақидаги огоҳлантиришлардан сўнг, махсус бошпаналар очилди, мактаб ўқувчиларига 10 сентябрь куни уйда қолиш айтилди.

«Олаф» хавфлилик даражаси бўйича иккинчи тоифали довул сифатида 10 сентябрь куни кечқурун Мексика қирғоғига етиб келди. Айни пайтда, довул заифлашган ва тропик бўронга айланган. Қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Бироқ маҳаллий аҳолининг қарийб 60 фоизи электрсиз қолди.

Шу билан бирга, синоптиклар маҳаллий аҳолини хотиржам бўлмасликка чақирмоқда ҳамда кучли ёмғир «ҳаёт учун хавфли сув тошқинлари ва кўчкиларга» олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

29 август куни Мексика кўрфази соҳилига «Ида» довули кириб келганди. Дастлаб, шамол тезлиги соатига 240 километрга етган, довул хавфлилик даражаси бўйича бешта тоифанинг тўртинчиси. Табиий офат туфайли АҚШнинг Луизиана штатида 1 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясидан узилиб қолди, бир киши вафот этган, Миссисипи дарёсининг йўналиши тескари томонга бурилган. Шунингдек, «Ида» туфайли Нью-Йоркда рекорд миқдорда ёғингарчилик ёғган. Метро сув остида қолиб, фавқулодда вазият режими эълон қилинган. АҚШда «Ида» довули қурбонлари сони 42 кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексиканинг Тинч океани соҳилига «Олаф» довули етиб келди