18:53 / 16.09.2021
1 151

Мексикалик хонанда Dan Sur бошига тилла занжирларни имплантация қилдирди

Мексикалик хонанда Dan Sur бошига тилла занжирларни имплантация қилдирди
Фото: Esquire
23 яшар мексикалик рэпер ва блогер Dan Sur соч ўрнига ўнлаб тилладан ясалган занжирлар тақишга қарор қилди. Бу ҳақда Nеw York Post хабар берди, деб ёзади Esquire.

«Бошимга занжирлар имплантация қилинди, улар тери остига, бош суягига бириктирилган. Булар менинг сочим. Олтин сочлар. Мен олтин сочлар имплантация қилинган биринчи рэперман», — деган у. Таъкидланишича, қўшиқчининг бошига турли қалинликдаги занжирлар ўрнатилган. Улардан айримлари бриллиант билан безалган.

Dan Sur’нинг айтишича, у сочларини шунчаки «безаб юрадиган» ҳамкасбларидан аълороқ нимадир қилишни истаган. «Улар мендан кўчирмайди, деб умид қиламан», — деган у.

Шу билан бирга, Dan Sur’ни занжирларни жарроҳлик амалиёти йўли билан бошига ўрнатган деб бўлмайди. Катта эҳтимол билан, бу махсус улама бўлиши мумкин.

2021 йилнинг февралида рэпер Lil Uzi V пешонасига кам учрайдиган, 24 миллион доллар турадиган пушти бриллиантни имплантация қилдирган. Унинг айтишича, тош йўқолмаслиги учун бундай қилишга қарор қилган. Бир неча ойдан кейин у тошни олдириб ташлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Мексикалик хонанда Dan Sur бошига тилла занжирларни имплантация қилдирди
[/banner_pushhouse