Сеул шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг Кореядаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.
Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Жанубий Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган.
Фуқаро Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали фуқаро Ю.У.нинг ҳисоб рақамига 507.708.000 сўм (54.600 АҚШ доллари) ўтказиб юборган, эвазига эса у Жанубий Кореяда ишлаш учун таклифномагина жўнатиб турган, шундан сўнг номаълум жойда яшириниб юрган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин