21:00 / 21.11.2021
4 295

2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган жаҳон юлдузлари (фото)

2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган жаҳон юлдузлари (фото)
2021 йил аксарият машҳур инсонлар оиласига янги жажжи меҳмон ташриф буюриб, уларни хурсанд қилди. 2022 йил ҳам ушбу хурсандчилик давом этиши шубҳасиз ва ота-она бўлишни интиқлик билан кутаётган юлдузлар талайгина.

Роузи Хантингтон-Уайтли ва Жейсон Стэтҳам

Фото: Pinterest
Victoria’s Secret моделларидан бири Роузи актёр Жейсон Стетҳем билан узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келмоқда. 4 ёшли ўғли Жекни тарбиялаётган жуфтлик яқинда иккинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди. Айтганча, юлдузлар иккинчи марта ота-она бўлишларига қарамай, 54 ёшли Жейсон 34 ёшли Роузига турмуш қуриш таклифини билдиришга шошилмаяпти.

Влад Соколовский

Фото: Wday
30 ёшли қўшиқчи икки йилдан бери 22 ёшли Анжелина Суркова билан бахтли ҳаёт кечрмоқда. Яқинда Соколовский ўзининг севгилисининг продюсери бўлишга қарор қилганини маълум қилди, шунингдек, жуфтлик бошқа янгилик билан ҳам ўртоқлашди: улар тез орада ота-она бўлади. Соколовский учун бу бола иккинчиси, қўшиқчининг Рита Дакота билан турмушидан тўрт ёшли Миа исмли қизчаси бор.

Эшли Грэм

Фото: Pinterest
Машҳур америкалик модель ҳам фарзанд кўришга тайёргарлик кўрмоқда. У турмуш ўртоғи Жастин Эрвин билан бирга келгуси йилда эгизак фарзандларнинг ота-онасига айланади. Айтганча, 2020 йилда Эшли ўғил фарзанд кўрган ва унинг исмини Айзек қўйган. 34 ёшли Грэм Instagram’да ультратовуш текшируви жараёни видеосини жойлаб, яна фарзанд кутаётганини маълум қилган.

Кристина Риччи

Фото: Wday
41 ёшли актриса иккинчи марта она бўлиш арафасида. 2021 йилнинг август ойида Кристина мухлисларига ҳомиладорлигини эълон қилган ва октябр ойида у фарзандининг отаси, сартарош Марк Хэмптонга турмушга чиқди. Эслатиб ўтамиз, актриса биринчи турмушидан 7 ёшли ўғли Фреддини ҳам тарбияламоқда.

Женнифер Лоуренс

Фото: Pinterest
«Оскар» мукофоти совриндори, 31 ёшли актриса ҳам она бўлишга ҳозирлик кўрмоқда. Женнифер ва унинг турмуш ўртоғи, санъат галереяси директори, 36 ёшли Кук Марони учун бу биринчи фарзанд. Эслатиб ўтамиз, жуфтлик уч йил олдин турмуш қурган ва тўй маросими фақат яқинлар даврасида ўтказилган. Ҳозирда актриса ҳомиладорлигини беркица-да, папарацсилардан буни яшириб бўлмайди.

Кайли Женнер ва Трэвис Скотт

Фото: Pinterest
24 ёшли Кайли Женнер бизнесда опаси Ким Кардашьяннинг изидан бормоқда. Кайли 29 ёшли рэпер Трэвис Скотт билан ажрашишга қарор қилган эди, лекин иккинчи фарзандини дунёга келтиришга тайёргарлик кўраётган юлдуз собиқ севгилисига яна бир имконият беришга қарор қилди. 2022 йилда жуфтликнинг 3 ёшли қизи Сторми Уэбстернинг синглиси туғилади.

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес

Фото: Pinterest
Дунёнинг энг бой футболчиси ва ҳозирда кўп болали отага айланган Криштиану бешинчи марта ота бўлишга тайёрланмоқда. 36 ёшли Криштиану ва унинг 26 ёшли севгилиси Жоржина Родригес оиласига янги меҳмон келишини кутмоқда. Жуфтлик учун бу иккинчи фарзанд бўлиб, уларнинг 4 ёшли Алана исмли қизи бор. Бундан ташқари, Криштиану 11 ёшли кичик Криштиану ўғли ҳамда суррогат оналардан туғилган 4 ёшли эгизаклар – Ева ва Матеони тарбияламоқда. Айтганча, яқинда Роналдунинг онаси Жоржинага фақат пул кераклигидан хавотирда экани ва Криштиануга унга уйланишда шошмаслигини маслаҳат берди.

Жорж ва Амаль Клуни

Фото: Pinterest
Голливуднинг энг чиройли ва кучли жуфтликларидан бири иккинчи марта ота-она бўлишга тайёрланмоқда. Ҳозирча 60 ёшли Жорж ва 43 ёшли Амаль фарзандли бўлишини тасдиқламади, аммо юлдузлар орасида жуфтлик яна эгизак фарзанд кутаётгани ҳақида миш-мишлар бор. Эслатиб ўтамиз, уларнинг биринчи эгизаклари Элла ва Александр 2017 йилда туғилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган жаҳон юлдузлари (фото)