1 118
«Новая газета» шарҳловчиси Елена Милашина Қодировнинг таҳдидларидан кейин Россияни вақтинча тарк этди
Елена Милашина
Фото: «Новая газета»
«Новая газета» журналисти Елена Милашина «Дожд» телеканали эфирида Чеченистон раҳбариятининг «қайта-қайта» таҳдидларидан сўнг, Россияни бир муддат тарк этишини айтди.
«Буни бош муҳарририм ҳам, лавозими баланд манбаларим ҳам таъкидлаб, ҳозир шахсий хавфсизлигимга таҳдид юқори эканини айтишмоқда. Шунинг учун, аслида бундай нарсаларни ёқтирмасам ҳам уларга қулоқ соляпман», — деди Милашина.
Журналистнинг айтишича, у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия Давлат думасига Чеченистондан сайланган депутат Адам Делимхонов томонидан қилинган таҳдидларни ҳақиқий маънода қабул қилади. «Бу шунчаки ғазаб ва ҳис-туйғулар билан тўлиб-тошган оддий сўзлар эмас. Бу ҳақиқий таҳдид. Буни борича қабул қилиш керак. Жаноб Делимхонов жуда хавфли одам. Ўзи ким кўпроқ хавфли эканини ҳам билмайман — Рамзан Қодировми ёки Делимхонов, шунинг учун бу ўта жиддий вазият», — деди Милашина.
«Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов «РБК»га газета мухбирларининг хавфсизлиги масаласига изоҳ бермаслигини айтди. «Елена бизнинг протоколларимизга амал қилади. Унинг қаерда бўлиши Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари мавзусини ёритишга ҳеч қандай тарзда таъсир қилмайди», — деди у.
23 январь куни Рамзан Қодиров «Новая газета» журналисти Елена Милашина ва ҳуқуқ ҳимоячиси Игорь Каляпинни «террорчилар» ва «террорчиларнинг шериклари» деб атаган ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларини уларни ҳибсга олишга чақирган эди. 1 февраль куни Қодиров «Дожд» ва «Новая газета» газеталарига қарши иш қўзғатишга чақирди, шунингдек, уларни «террорчилар» ва «террорчиларнинг шериклари» деб атади.
Чеченистон раҳбари Чеченистон Олий суди собиқ судьяси Сайди Янгулбаевнинг оиласи таъқиб қилиниши фонида ҳам худди шундай баёнотлар билан чиқди. Январь ойида Чеченистон хавфсизлик кучлари судьянинг рафиқаси Зарема Мусаевани Нижний Новгороддан Грознийга мажбуран олиб кетишган, у ерда полициячига ҳужум қилгани учун унга қарши жиноий иш очилган. Воқеадан кейин Сайди Янгулбаев қизи билан Россияни тарк этган; унинг ўғиллари ҳам чет элда. Қодиров уларни Россияга экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
1 февраль куни Давлат думаси депутати Адам Делимхонов судья Сайди Янгулбаев оиласи билан «адоват ва хунли қасоси» борлигини айтди. «Билингки, бошингизни кесиб, ўлдирмагунимизча жонимизни, молимизни, бола-чақамизни ҳам аямай тун-у кун ортингиздан қолмаймиз», — деган депутат.
2 февраль куни Грознийда режалаштирилмаган митинг бўлиб ўтди, унда Чеченистон аҳолиси Янгулбаевлар оиласини жавобгарликка тортишни талаб қилди. Чечен ОАВларининг ёзишича, митингга 400 мингга яқин одам ёки республика эркакларининг 50 фоизи йиғилган.
Кейинроқ Рамзан Қодиров митинг иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.Қодировнинг таъкидлашича, Чеченистон Республикаси жуда кўп жабр кўрган, бироқ чечен жамиятини парчалашга уринганларнинг ҳаммаси «бир хил тақдирга дучор бўлган». У Чеченистоннинг «тинчлиги, дини, шаъни ва тотувлигига тажовуз қилаётганларни» ҳам худди шундай тақдир кутаётганини айтди. Қодиров қандай тақдир ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди