1 273
Россиялик шахматчилар Владимир Путиндан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўради
Ян Непомняший
Фото: Getty Images
Россиянинг етакчи шахматчилари Россия президенти Владимир Путинга расмий мурожаат билан чиқди.
- Россиялик шахматчилардан Россия Федерацияси президентига мурожаат.
Биз Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларга қаршимиз ва тезда ўт очишни тўхтатишга, можарони мулоқот ва дипломатик музокаралар йўли билан тинч ҳал қилишга чақирамиз. Шу кунларда халқларимиз бошига тушаётган фалокатни кўриш биз учун чидаб бўлмас даражада оғриқли.
Ҳар доим мусобақаларда Россия терма жамоаси учун ҳам яккалик, ҳам жамоавий баҳсларда ғурур билан ўйнаганмиз. Шахмат ҳам умумий спорт каби одамларни бирлаштириши керак деб ҳисоблаймиз. Энг мураккаб ва нуфузли халқаро турнирлар пандемия даврида ҳам юртимизда юқори савияда ўтказилди.
Шахмат ўз ҳаракатларига масъулият билан ёндашишни ўргатади; ҳар бир қадам муҳим, хато эса тўғрилаб бўлмас ҳалокатли нуқтага олиб келиши мумкин. Бу ҳамиша спорт билан боғлиқ бўлган, эндиликда эса одамларнинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, инсон қадр-қиммати, мамлакатларимизнинг бугуни ҳамда келажаги хавф остида.
Ушбу фожиали кунларда биз ушбу даҳшатли можаронинг марказида бўлган одамлар ҳақида ўйлаймиз. Украиналик ҳамкасбларимиз билан дардни баҳам кўрамиз ва тинчликка чақирамиз.
Украина шахмат жамоаси амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади ва биз қатори дунёнинг энг яхши жамоаларидан биридир. Биз ўнлаб ўйинлар ва юзлаб партиялар ўтказганмиз. Спорт курашини ҳар доим сиёсатдан устун қўйганмиз — украиналиклар ҳам бизга шундай жавоб берган. Икки мамлакат жамоалари, ўйинчилари ва оддий одамларига ўзаро ҳурмат қилиш имкониятини беришингизни сўраймиз.
Биз тинчлик тарафдоримиз. Урушни тўхтатинг, - дейилади Россиялик шахматчилар баёнотида.
Мурожаатни Ян Непомняший, Александра Костенюк, Даниил Дубов, Петр Свидлер, Андрей Есипенко, Максим Матлаков, Кирилл Алексеенко, Александр Мотилев, Евгений Наер, Александр Халифман, Полина Шувалова ва бошқа бир қатор таниқли шахматчилар имзолаган.
Россиялик шахматчилар, Владимир Путин, Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар, Мурожаат Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди