Фото: Harper’s Bazaar
Украинанинг ғарбидаги Черновси шаҳри Мила Куниснинг туғилиб ўсган ватанидир. Шу сабабли у ерда ҳарбий низолар бошланганида Голливуд юлдузи Мила ва унинг турмуш ўртоғи Эштон Катчер вазиятга биринчилардан бўлиб муносабат билдирди. Албатта, сўздагина эмас, балки амалда ҳам.
Мила ва Эштон украиналиклар учун 30 миллион долларлик ёрдам йиғиш мақсадида Airbnb ва FlexPort.org’ни улаш орқали GoFundMe кампаниясини ишга туширди. Юлдузли жуфтлик инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида ва керакли жойга етказилиши учун барча ҳисоб-китоб масалаларини ҳам ўз зиммасига олди.
«Украиналиклар жуда жасур ва кучли халқ. Аммо бу уларнинг ёрдамга муҳтож эмаслигини англатмайди. Илтимос, Украина халқи учун ёрдам пули йиғишда кўмак беринг», — дейди Мила Кунис эълон қилинган видеода.
Машҳурларнинг ўзлари хайрияга 3 миллион доллар қўшишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Голливуд юлдузлари Райан Рейнолдс ва Блейк Лайвли украиналик қочоқлар учун миллион доллар хайрия қилди. Шунингдек, жаҳонга машҳур актриса Анжелина Жоли ҳам Украинадаги вазиятга муносабат билдириб, тинч аҳолига ёрдам беришини маълум қилганди. Актриса узоқ вақтдан бери БМТнинг яхши ният элчиси сифатида бутун дунё бўйлаб қочқинларни қўллаб-қувватлаб келади.
Голливуд актрисаси, Мила Кунис, 30 миллион доллар, Пул йиғиб бермоқчи, Украиналиклар учун Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди