Жигар циррози фақат мунтазам алькоголь истеъмол қилишдан эмас, балки вазн ташлашга бўлган уринишлардан ҳам келиб чиқади.
Бу ҳақида шифокор-гастроэнтеролог Наталья Марченко Sputnik радиосига маълум қилди.
Кўпчиликка яхши маълумки, спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш ўта хавфли сурункали касаллик - жигар циррозига олиб келади. Бироқ, бошқа биз билмаган, оддий сабаблар ҳам бу касалликка чалиниш хавфини ошириши мумкин. Кўпчилик ортиқча вазн ташлаш ниятида бир қанча озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзини чеклайди. Бу жигарга катта хавф туғдиради.
“Агар тез фурсатда очлик ёки парҳез билан вазн ташламоқчи бўлсангиз, организмдаги ёғлар осонликча йўқолмайди. Ёғ тананинг барча ҳужайраларидан жигарга киради, у орқали ўтиши керак. Кескин ва тезда вазн ташлаганда ёғ жигарда тўплана бошлайди ва ундан чиқиб кетишга улгурмай қолади. Бундай одамларда вазн бир қараганда камайгандек кўринади, бироқ жигарга бир қанча қийинчиликлар туғдиради. Бу ҳолат ҳатто жигар циррозига ҳам олиб келиши мумкин”, - дейди гастроэнтеролог.
Агар вазн жуда оғир бўлса, тиббий кўриксиз озишга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Фақат шифокор назоратида вазн ташлаш лозим.
“Агар катта вазн ташламоқчи бўлсангиз, аввало тиббий кўрикдан ўтишингиз керак бўлади, чунки эҳтиётсизлик ва пала-партиш режимда жигарда муаммолар пайдо бўлиши мумкин”,- дейди Марченко.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бир ойда тўрт килограмм вазн ташлаш меъёр ҳисобланади. Бу жигар учун хавф туғдирмайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди