Фото: AFP/Getty Images
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегациялари Туркияда ўтказилган музокараларда келишувларнинг муайян даражасига чиққанди.
Украина Истанбулда эришилган келишувлардан узоқлашиб кетди ва музокараларни боши берк вазиятга қайтарди, деди Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан музокаралардан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина делегациялари 29 март куни Туркияда ўтказилган музокараларда келишувларнинг муайян даражасига чиққанди. Унга кўра, Украина учун хавфсизлик кафолатлари Қрим, Севастопол ва Донбасга тааллуқли бўлмаслиги керак эди.
«Сўнгра биз келишув жараёнини давом эттириш учун шароитлар яратишга ҳаракат қилдик. Бунинг ўрнига Бучадаги провокацияга дуч келдик ва энг асосийси, Украина томони Истанбулдаги келишувлардан узоқлашиб кетди», — деди Путин.
Путиннинг айтишича, эндиликда хавфсизлик талаблари бошқа, Қрим, Севастопол ва Донбасс масаласи келишувлар доирасидан чиқиб кетган.
«Яъни яна ўзлари ва барчамиз учун боши берк вазиятга қайтишди», - деди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди