
Фото: «Vesti»
Россиянинг Иркутск зоогалереясидаги жониворлар ўртасида ғайриодатий дўстлашув кузатилди. Бир қафасда шер, икки йўлбарс ва лабрадор ити яшамоқда.
Бир йил аввал Элза (ит)ни панжасидаги жароҳатдан тикланаётган Фортис (шер)нинг қафасига ўтказиб қўйишган. Тез орада улар иноқлашиб, бир-бирига боғланиб қолишди. Орадан икки ой ўтиб Лиана ва Лаванда лақабли йўлбарсларни ҳам шу қафасга олиб келишди.
Зоогалерея ходимлари бирон жароҳат олмадимикан деб лабрадорни тинмай текшириб туришади, йўқ, ҳаммаси жойида. Ит «катта мушук»лар орасида жон сақлабгина қолмай, «тўдабоши»га ҳам айланиб улгурибди. Йиртқичлар талашиб қолса ажратувчи ҳам, тўдани зериктирмайдиган ҳам шу ит, дейилади хабарда.
Иркутск зоогалереясиЖониворлар дўстлигиИт ва шерЙўлбарсларҒайриодатий муносабатЛабрадор ит Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар