23:45 / 28.02.2018
5 266

Тожикистон энди Ўзбекистонга йилига 1,5 млрд. КВт/соат электр энергияси етказиб беради

Тожикистон энди Ўзбекистонга йилига 1,5 млрд. КВт/соат электр энергияси етказиб беради
Душанбе ва Тошкент Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олди. Унга кўра Тожикистон жорий йилнинг март ойи охири ёки апрел ойи бошида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда « Sputnik» нашри хабар берди.

Келишувга мувофиқ, Тожикистон электр энергиясининг қўшни мамлакатга экспорт қилинадиган умумий ҳажми йилига камида 1,5 млрд. КВт/соатни ташкил этади. Ўзбекистон ёз мавсумида бир киловатт электр энергияси учун икки цент, қишда эса 2,5 центдан тўлайди.

«Тожикистон қўшни мамлакатга электр энергияси етказиб беришни исталган пайтда бошлаши мумкин, аммо Ўзбекистон жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрли электр узатиш линияларини тиклаш ва Турсунзода шаҳридаги релели ҳимоя ва автоматика лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳозирча ниҳоясига етмади. Бу йўналишдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тожикистон энди Ўзбекистонга йилига 1,5 млрд. КВт/соат электр энергияси етказиб беради