10:11 / 29.04.2022
1 992

Бир кунда қанча гўшт истеъмол қилиш мумкин?

Бир кунда қанча гўшт истеъмол қилиш мумкин?
Қизил гўшт қанча кўп истеъмол қилинса, умр давомийлиги шунча қисқаради, гўшт таркибидаги зарарли ёғлар - атеросклероз, инсульт, инфаркт ва саратонга сабаб бўлиши мумкин.

Шифокор-парҳезшунос, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Бобровскийнинг Sputnik радиосига маълум қилишича, бир кунда 50 граммдан 150 граммгача гўшт истеъмол қилиш саломатлик учун фойдали.

Гўшт таркибида ҳайвон оқсиллари мавжуд бўлиб, улар инсон танаси учун муҳим аминокислоталарнинг қимматли манбаи ҳисобланади.
Ўртача кунлик калория таркибининг 15% и, асосан ҳайвон оқсилларидан иборат бўлиши керак. Бу кунига 50 дан 150 граммгача бўлган гўшт дегани”, - дейди шифокор.

Парҳезшуноснинг таъкидлашича, бироқ, барча гўшт турларини ҳам ҳар куни истеъмол қилиб бўлмайди. Гўштнинг баъзи турларида организм учун зарарли бўлган ёғлар бор.

Таркибида зарарли ёғлар бўлган гўшт маҳсулотини камроқ истеъмол қилиш керак. Одатда бу қизил гўшт (яъни мол, кўй ва чўчқа гўшти- таҳр.). Бундай гўштни ҳафтада бир мартадан тортиб бир ойда бир маротаба истеъмол қилиш тавсия қилинади”, - дейди мутахассис.

Қизил гўштни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш жиддий касалликларга олиб келиши ва умрни қисқартириши мумкин.
“Рационда қизил гўшт қанча кўп бўлса, умр давомийлиги шунча қисқаради. Зарарли ёғлар атеросклероз, инсульт, инфарктга сабаб бўлиши, гўштни ҳазм қилиш жараёни эса ичак шиллиқ қаватига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу эса саратон касалликлари пайдо бўлиши эҳтимолини оширади”, - дейди шифокор.

Мутахассиснинг айтишича, парранда ва қўзи гўштидан тайёрланган таомлар зарарли бўлмаслиги мумкин.
Қўзи гўштида зарарли ёғлар кам. Таркибида ёғ кам бўлган гўштни истеъмол қилган маъқул”, - дейди Бобровский.

60 ёшдан ошганларга ҳар куни гўшт ейиш тавсия қилинмайди. Гўшт ўрнига балиқ, денгиз маҳсулотлари, қўзиқорин ва тофуга (соя маҳсулоти) алмаштириш мумкин.

Қўзиқорин - ўрмон гўшти ҳам дейилади. Унинг таркибида ҳам аминокислоталар бошқа ўсимлик озиқ-овқатларига қараганда кўп. Шунингдек, балиқ гўшти ва денгиз маҳсулотларини ҳам унутмаслик керак. Уларда ҳам оқсил гўштдаги каби кўп”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бир кунда қанча гўшт истеъмол қилиш мумкин?