17:33 / 10.07.2022
2 081

Кимларга сметана ейиш мумкин эмас?

Кимларга сметана ейиш мумкин эмас?
Сметана маҳсулотини 1,5 ёшга тўлмаган болаларга бериш мумкин эмас. Агар ошқозон яллиғланиши, жигар, ўт пуфаги билан муаммолар бўлса, сметанани истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш лозим, дейди нутрициолог Ольга Ковиненко.

Ушбу сут маҳсулотининг (қаймоқ ва хамиртуруш) таркибида ёқ миқдори кўп(10% дан 30%). Шунинг учун ҳам уни меъёрида истеъмол қилиш зарур. Сметана таркибида А, C, Е, К, Д, Б гуруҳи витаминлари, аминокислоталар, рух, калий, кальций (айниқса, Д витамини билан биргаликда яхши сўрилади) моддалари мавжуд. Бу овқат ҳазм қилиш, микрофлора жараёнига фойдали таъсир кўрсатади. Маҳсулотни доимо янги ҳолатида истеъмол қилган маъқул (чунки, ҳарорат кўтарилса, унинг таркибидаги фойдали бактериялар нобуд бўлади). У тери, соч, тирноқлар гўзаллиги ва саломатлиги учун ҳам фойдали", - дейди нутрициолог.

Болалар, қариялар ва кўп жисмоний ҳаракат билан шуғулланадиган одамларга маҳсулот кўп тавсия қилинади, чунки у оқсил ва ёғларга бой” дея таъкидлади шифокор.

Бироқ, мутахассиснинг қўшимча қилишича, 1,5 ёшгача бўлган болаларга сметана тавсия қилинмайди, чунки уларнинг ошқозон-ичак тизими ҳали бундай турдаги оқсилни тўлиқ ҳазм қилишга тайёр бўлмайди. Вазн ташламоқчи бўлган инсонлар эса камроқ истеъмол қилгани маъқул, чунки сметана юқори калорияли. Ошқозон яллиғланиши, ўт пуфаги ва жигар фаолиятида муаммога дуч келганлар эса сметанани истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишлари керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кимларга сметана ейиш мумкин эмас?