Фото: «Yandex.ru»
Ўрик ширинликлардан олдин, ширинлик ўрнига истеъмол қилинадиган энг яхши мевалардан биридир. Агар сиз ширинлик истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, ушбу мева қўшиб тайёрланган ширинликни танланг, бу организмингиз учун ҳам фойдалидир. Кўплаб диетологлар ўрикнинг инсон тана аъзолари учун фойдали эканини айтган.
Ушбу мева инсон соғлиғи учун фойдали жиҳатларга — витаминлар, микроэлементлар ва кислоталарга бой. Бироқ ўрикни ҳам ортиқча истеъмол қилмаслик керак. Юқори шакар миқдори туфайли ўрикларни (айниқса қуритилганларини) истеъмол қилиш қандли диабетга чалинганларнинг овқат ҳазм қилиш трактини бузиши мумкин.
Қон томирларини ва юрак фаолиятини яхшилайди
Янги узилган ўрикдаги калий бананларга қараганда бир оз камроқ, қуритилган ўрик эса микроэлементларга бой. Шунинг учун кардиологлар ёзги рационга ушбу меваларни киритишни маслаҳат беради. Кунига атиги 100-150 грамм ўрик ейилса юрак-қон томир тизими касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради ва қондаги ёмон холестерин миқдорини йўқотади.
Жигарнинг соғлом бўлишини таъминлайди
Турк олимлари ўрикни мунтазам истеъмол қилиш стеатоз, яъни ёғли жигар хавфини камайтиришини аниқлади, бироқ бу текшириш ҳали ҳам лаборатория каламушларида амалга оширилмоқда. Шуниси маълумки, диетологлар жигар соғлом болиши ҳақида қайғурадиганларга ўрикни истеъмол қилишни маслаҳат беради.
Стрессни камайтиради
С витамини ва токоферолларнинг юқори миқдори туфайли янги ва қуритилган ўриклар антиоксидант таъсирга эга. Косметика саноатида ушбу мевадан олинган ёғлар ва экстрактлар нафақат терининг фойдаси учун ишлайди, балки бутун тананинг ҳужайраларида оксидловчи стрессни енгиллаштиради.
Вазн йўқотишга ёрдам беради
Ўрик танадан ортиқча сувни осон, тез чиқариб ташлайди ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Бироқ ўрикни жуда кўп миқдорда истеъмол қилиш парҳез жараёнини ўтказиб юборишга олиб келади ва унинг таркибидаги шакар соғликнинг ёмонлашишига сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди