Фото: Pinterest
Неча ёшда бўлишдан қатъи назар ажойиб кўринишни хоҳлайсизми? «Новий очаг» нашри бу борада фойдали маълумотлар билан бўлишди.
Писта
Барча одатий уруғларда кўп миқдорда E витамини мавжуд бўлиб, организмнинг ҳужайраларини йўқ қилишдан ҳимоя қилади. Худди ёнғоқ каби, лекин писта нисбатан арзонга тушади. Агар мунтазам равишда писта ва ёнғоқларни истеъмол қилинса, соғлом, ёш терига эга бўлиш ва юрак хасталиги хавфини камайтириш мумкин. Уларни оддийгина салат, шўрва ва нонларга қўшиб, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Булғори қалампири
Агар ҳар куни янги булғори қалампири истеъмол қилинса (шунингдек, олма ёки апельсин каби C витаминини ўз ичига олган бошқа маҳсулотлар), организмдаги коллаген ишлаб чиқаришни ошади. Натижада нафақат эластик, ёш тери ва сочларга, балки соғлом бўғимларга ва умуртқа поғонасига ҳам эга бўлиш мумкин. Чунки коллаген организмдаги барча бириктирувчи тўқималар учун жавобгардир.
Кўкатлар
Баргли ва аччиқ кўкатлар нафақат C витаминини ўз ичига олади, балки тери ҳужайраларини намликни йўқотишдан ва қуриб кетишдан ҳимоя қилувчи лутеин ва зеаксантин каби каротеноидларни ҳам таъминлайди. Кўкатлардан қандай фойдаланишни ҳамма билади, лекин яна бир ажойиб ғоя: кўкатларни блендерда сабзавот шарбатлари, кефир ёки йогурт билан майдалаб, уни коктейл сифатида ичиш мумкин.
Қўзиқорин
Қўзиқорин терини зарарли ультрабинафша нурларидан ва қаришдан ҳимоя қилувчи кўп миқдорда селенни ўз ичига олади. Уларни қайнатилган ёки қовурилган паст калорияли гарнир сифатида ёки салатларга мазали қўшимча тарзида тановул қилиш мумкин.
Денгиз маҳсулотлари
Денгиз маҳсулотлари иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш учун муҳим минерал бўлган рухга бой. Яхши иммунитет ҳам терини яллиғланиш ва инфекциялардан ҳимоя қилади. Рух барча денгиз маҳсулотларида истисносиз мавжуд.
Қулупнай
Яхши хабар шундаки, ҳатто музлатилган қулупнайда ҳам тери ҳужайраларини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган C витамини ва флавоноидлар мавжуд. Шунинг учун, мавсумдан қатъи назар, бутун йил давомида ундан истеъмол қилиш мумкин.
Манго
Манго бета-каротинга бой бўлиб, терини тиклайди ва ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади. Бета-каротин миқдори бўйича иккинчи ўринда ҳам хом, ҳамда пиширилган ҳолда истеъмол қилинадиган ширин картошка туради. Учинчи ўринда болаликдан ҳаммага таниш бўлган сабзи.
Тухум
Тухумда лутеин мавжуд бўлиб, у терини нам ва эластик сақлашга ёрдам беради. Қайнатилган ёки қовурилган тухум истеъмол қилишдан қатъи назар, ушбу элемент тўлиқ қабул қилинади. Лекин уни коктейлларда ёки бошқа усулда қабул қилмаган яхшироқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Сўровнома: Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаньяху ҳукуматига ишонмайди
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Украина Курск вилоятидан қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти