19:40 / 05.08.2022
1 447

Узоқ вақт давомида сақлаш мумкин бўлган 10 та маҳсулот

Узоқ вақт давомида сақлаш мумкин бўлган 10 та маҳсулот
Фото: «Lisa.ru»
Қайси маҳсулот қанча вақт давомида сақланиши кераклигига қизиқаётганлар учун ушбу маълумотлар айни муддао, деб ёзади «Lisa.ru».

Макарон
Тадқиқотларга кўра, макарон ўн йилгача сақланиши мумкин. Агар иложи борича қоронғи ва қуруқ жойда сақланса, унга ҳеч нарса бўлмайди. Ҳаво қанчалик қуруқ бўлса, сақлаш муддати шунчалик узоқ бўлади.

Оқ гуруч

Фото: «Lisa.ru»
Оқ гуручнинг сақлаш муддати янада узоқроқ. Агар у сақланадиган ҳарорат тахминан 4 даража ёки ундан паст бўлса, у 30 йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида туриши мумкин. Шу билан бирга, у ҳеч қандай таъм ёки озуқавий хусусиятларини йўқотмайди. Уни сақлашда шиша идишлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Сут кукуни
Ушбу маҳсулот аввалданоқ катта ҳажмларда ишлаб чиқарилган. Сут кукунидан фойдаланиб, жуда кўп нарсалар пишириш мумкин, шу билан бирга ушбу маҳсулот узоқ вақт давомида сақланади.

Қуритилган гўшт
Қуритилган гўштнинг сақлаш муддати узоқ вақтни ташкил этади. Озиқланиш хусусиятларини йўқотишдан ташвишланмасдан, уни ҳар қандай шаклда истеъмол қилиш мумкин.

Қуритилган ловия
30 йилдан кейин ҳам ейиш мумкин бўлган яна бир маҳсулот. Айтганча, бу бошқа дуккакли экинларга ҳам тегишли. Асосийси уларни тўғри сақлаш.

Маккажўхори
Қуруқ шаклда унинг сақлаш муддати ҳам 30 йил бўлиши мумкин. Лекин қуруқ жойда сақлаш керак. Ҳаво айланиши бузилмаслиги учун маккажўхорини полдан узоқроқ жойга қўйган яхшироқ.

Геркулес
Геркулес энг фойдали дон маҳсулотлардан биридир. Унинг яроқлилик муддати ярим аср экани ҳақидаги хабар эса қувонтирмай қолмайди. Шу билан бирга, сифатни сақлаб қолиш учун ҳарорат 24 даражадан паст бўлиши керак.

Бульон бўлаклари
Албатта, улар ҳақиқий гўштли шўрва ўрнини боса олмайди. Аммо шу билан бирга, улар тезда хушбўй таом тайёрлашга ёрдам беради. Уларни ўн йилгача сақлаш мумкин.

Нон

Фото: «Lisa.ru»
Агар нон музлаткичга қўйилса, у ўз таъмини йўқотмасдан узоқ вақт сақланиши мумкин. Уни печда паст ҳароратда иситиб, истеъмол қилиш мумкин.

Шакар
Рўйхатдаги яна бир узоқ умр кўрадиган маҳсулот. Шакар қуруқ, салқин жойда сақланиши керак. Шунда у асл таъмини йўқотмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ вақт давомида сақлаш мумкин бўлган 10 та маҳсулот