22:00 / 15.09.2022
1 477

Озиқ-овқатга тобеликни келтириб чиқарадиган 5 та маҳсулот

Озиқ-овқатга тобеликни келтириб чиқарадиган 5 та маҳсулот
Фото: «Lisa.ru»
Инсон организми айрим маҳсулотларга шу қадар ўрганиб қоладики, натижада уни истеъмол қилиш истаги тинч қўймайди, деб ёзади «Lisa.ru».

Шакар

Шакар ва у мавжуд бўлган барча пишириқ, ширинлик ва бошқа нарсалар одамларда энг катта тобеликни келтириб чиқаради. Шакарни дори деб аташлари ажабланарли эмас, чунки у келтирадиган завқ гиёҳвандликка тенглаштирилган. Мутахассислар гиёҳванд моддалар ҳамда шакарнинг тўқлик ва завқланиш хусусиятининг ўхшашлиги ҳақида маълум қилган. Шу сабабли шакарга тобеликдан қутулиш жуда қийин ҳисобланади.

Газланган ичимликлар

Ишлаб чиқарувчилар газланган ичимликлар учун шундай таъмни яратдики, улар ширин ва ёқимли, ўзгача ҳид ва рангга эга бўлди. Газланган ичимликларни истеъмол қилиш орқали чанқоқни қондиришга ҳаракат қилинади, лекин аксинча, уни янада кўпроқ ичиш истаги пайдо бўлади. Чунки унга шакар ва лаззат кучайтиргичлар қўшилади. Баъзи ичимликларга эса кофеин қўшилади, уларни ичгандан сўнг одам ўзини қувноқ ва жуда фаол ҳис қилади. Натижада бу каби ичимликларга ўрганиб қолиш ҳисси пайдо бўлади.

Фастфуд

Лаззат кучайтиргичлар ҳар қандай фастфуд маҳсулотига қўшилади, улар шундай таъсир кўрсатадики, бундай егуликлар олдида бошқа табиий, соғлом, зираворларсиз таомлар мазасиздек туйилади. Табиийки, фастфуд истеъмол қилиш истаги тинч қўймайди, чунки озиқ-овқат рецепторлари лаззат кучайтиргичларга ўрганиб қолади.

Зарарли егуликлар

Буларга чипс, попкорн, крекер ва шунга ўхшаш егуликлар киради. Булар одам оч қолганда эмас, балки кино томоша қилиш ёки шунчаки овқатдан завқланиш учун истеъмол қилинадиган егуликлардир. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш мумкинки, бундай маҳсулотларнинг барчасида кўп миқдорда туз, зиравор, лаззат кучайтиргичлар мавжуд бўлиб, улар ҳам тобеликни келтириб чиқаради.

Интуитив равишда танланган маҳсулотлар

Ушбу тоифадаги маҳсулотлар ҳар хил бўлиши мумкин, чунки у организмда етишмаётган озуқа моддалари ва витаминларнинг маълум бир қисмини қоплаш учун истеъмол қилинадиган нарсаларни ўз ичига олади. Бундай маҳсулотларнинг энг ёрқин мисолларидан бири пишлоқдир.

Пишлоқ таркибида руҳий ҳолат ва уйқу сифатини яхшилайдиган алфа-аминокислота триптофан мавжуд, чунки триптофан яхши кайфият гормони бўлган серотонин синтезида иштирок этади. Триптофан инсон организми томонидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун фақат озиқ-овқатдан керакли миқдорда олиш мумкин.

Пишлоқдан ташқари триптофан курка гўшти, товуқ, балиқ, қовоқ уруғлари, кунжут, тухум, сут маҳсулотлари ва, албатта, шоколадда мавжуд. Ушбу маҳсулотларнинг ҳар бирини шунчалик яхши кўриш мумкинлигидан кўпинча уларга қарам бўлиш ҳолати кузатилади.

Қоида тариқасида, инсон ўзи озиқ-овқат танлайди, у билан баъзи моддаларнинг етишмаслигини интуитив равишда қоплашга ҳаракат қилади. Баъзи ҳолларда, севимли маҳсулотни танлаш, бу маҳсулотга бўлган эҳтиёж ўз-ўзидан йўқолгунча вақтинчалик бўлиши мумкин. Масалан, лимондан доимий фойдаланиш, уни ичимликларга, сувга ва ҳоказоларга қўшиш ҳолатлари бўлади. Кўпинча бу ошқозон кислотасининг камлиги билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиқ-овқатга тобеликни келтириб чиқарадиган 5 та маҳсулот