date
views 10 196

Ҳақиқий аёл амал қиладиган 10 та қатъий қоида

Ҳақиқий аёл амал қиладиган 10 та қатъий қоида

У бахт ортидан қувмайди

Ҳақиқий аёл ҳеч қачон бахтнинг ортидан, нафақат бахтнинг балки бошқа нарсаларнинг кетидан ҳам қувмайди. Биз ҳар доим нимагадир етиб олишни истагандай доимо шошилиб юрамиз. Балки эртанги кунга, келажак сари шошилармиз. Ҳақиқий аёл эса ҳаёт оқими билан бирдай сузади, бугунги кун билан яшайди, дейди “Даракчи” нашри.

Фақатгина бугун, ҳозирги кун – унинг диққатини тортади ва қизиқтиради

Бугунги ишни эртага қолдирмайди. У парҳез тутиб озса, оқ от минган шаҳзода етиб келишини ҳеч қачон интиқлик билан кутмайди.

Ҳақиқий аёл бўлиш имтиёз эканлигини яхши тушунади

Аёл бўлиб туғилганлигида ҳам бир синоат борлигини англаб, унинг қадрига етади. Ҳақиқий аёл бўлиш унинг учун синов, бир умр елкасида ортмоқлаб ўтадиган машаққат эмаслигини яхши тушунади. У том маънода ҳам ички дунёси, ҳам ташқи қиёфаси билан ҳақиқий аёллигини исботлайди.

Ўз иш суръатида яшайди

Агар шошилмай, сокин ҳаёт кечирадиган бўлсангиз, ҳаётнинг шиддаткорлигини англамайсиз. Мабодо ҳеч нарсага улгурмай, шошиладиган бўлсангиз, ҳаётни ҳис эта олмайсиз. Ҳар бир инсоннинг ўз яшаш суръати бор. Ҳақиқий аёл ҳаёт билан келишган ҳолда, унга ҳамоҳанг тарзда яшайди. У вазифаларини бировнинг елкасига ортмай, ҳолатдан келиб чиқиб, уларни мустақил равишда бажаришга ҳаракат қилади. Унинг ҳаракатларида сон эмас, сифат етакчилик қилади, қилаётган ишини нима учун ва нима сабабдан бажараётганини яхши англайди.

Ўзини биринчи ўринга қўяди

Ўзини биринчи ўринга қўйган одам ҳар доим ҳам худбин инсон ҳисобланмайди. У бировларнинг ҳаёти билан яшайдиган одам, ўз шахсий ҳаётини йўлга қўйишдан қўрққанлигини яшириш учун бошқалар учун елиб-югуришини яхши билади. Ўзини биринчи ўринга қўядиган аёл бировга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш туйғусидан мосуво эмас. Вақти келса қўлидан келганча, кўмагини аямайди. Агар дили “йўқ” деса, тили “ҳа” деб жавоб бермайди. У қалбига, ҳис-туйғуларига ишонади ва уларни тинглайди.

Унга “жамоа фикри учун баҳо қўйиладиган синов дафтарчаси” керак эмас

Баҳолар қўйиладиган бундай дафтарчага ҳар бир қиз болалигида эга бўлади ва умрини имтиҳон топширишга бағишлайди. Ҳақиқий аёлга синов дафтарчаси керак эмас. Майли, бошқалар турмушга чиққан, чиқмаган деган сатрларни тўлдираверсин, унга бунинг аҳамияти йўқ. Бошқаларга ўхшамаслиги уни ташвишга солмайди, унинг ўз ҳаётий қарашлари, нуқтаи назари бор. Бошқалар ўзи ҳақида нима деб ўйласалар ҳам, қандай одам деб қабул қилсалар ҳам эътироз билдирмайди. У “ҳаммага бирдай ёқиш” мумкин эмаслигини яхши тушунади. Ҳақиқий аёл бировларга ёқиш, ном қозониш учунгина ўз устида ишламайди, унга бунинг аҳамияти йўқ, барча ишни ўзини севгани учунгина бажаради.

“Яхши қиз” даражасидан юқорилайди

“Яхши қиз” деганда ота-она тарбиясини олган, одобли қизлар тушунилади. Унинг вазифаси ўзи истамаса-да, атрофдаги одамларнинг олқишини олиш, ҳаммага бирдай ёқишдир. У “мен албатта шу ишни бажаришим” ёки “бажармаслигим лозим” деган тамойил билан яшайди. Камдан-кам ҳоллардагина хоҳиш-истакларига қулоқ солади. Ҳақиқий аёл “яхши қиз” даражасидан юқорига кўтарилади. Энди унга атрофдагиларнинг мақтовлари, олқишлари керак эмас. Бу дегани одамларнинг ўзи ҳақидаги фикрларига нисбатан ўта бефарқ дегани эмас. У асабини бузиб, ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламайди, бунга ҳаракат ҳам қилмайди. Камчилик деб аталувчи қусурлари борлигидан фожиа ясамайди, уларни яширмайди, шу билан бирга кўз-кўз ҳам қилмайди.

Ҳеч қачон ҳаёти ёмонлигидан шикоят қилмайди

Унга қараб туриб, оила боқиш мақсадида бир неча жойда ишлашига, эрига, болаларига, рўзғорига қарашга вақт топишига, пайти келганда уйини таъмирлашига ишонмайсиз. Тиниб-тинчимаганига қарамай, ўзини парвариш қилишни, чиройли кўринишни эплайди. Ҳеч қачон ўзини ожиз, бечора, меҳнатдан эзилиб кетган инсон қилиб кўрсатмайди.

Ёлғизликни тақдир инъоми деб қабул қилади

Агар ёлғиз қоладиган бўлса, ҳақиқий аёл бунинг ҳам қадрига етади. Ёлғиз қолишдан қўрқиб, дуч келган одам билан ҳаётини боғламайди. Ёлғиз қолишнинг баъзан инсон учун фойдали эканлигини яхши англайди. Инсон ёлғиз қолганда ўтмиши, келажаги, хато ва камчиликлари ҳақида фикрлайди. Ҳақиқий аёл ёлғизликни тақдирнинг туҳфаси сифатида қабул қилади.

Ҳар қандай ёшда ҳам ўзининг ёшини яхши кўради

Ҳақиқий аёл ҳозирги замонда, реал ҳаётда яшайди, уни борлигича қабул қилади. У ҳеч қачон “энди кеч” ёки “ҳали эрта” деган ибораларни ишлатмайди. Бу фалсафани ёшини, ички қаршиликларини яширишни истаган аёллар ўзини оқлаш учун ўйлаб топишган. Ҳақиқий аёл ҳар қандай ёшда ҳам севимлилигича қолади, чунки у улгурмаган ишлари учун ҳеч қачон афсусланмайди. Бунга унга чиройи, ташқи қиёфаси сабаб бўлмайди, ҳақиқий аёл ўзидан 20 ёшли қизни ясамайди. У ҳар бир ёшнинг ўзига хос хусусияти, гўзаллиги, жозибадорлиги борлигини яхши билади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ҳақиқий аёл амал қиладиган 10 та қатъий қоида