20:07 / 10.10.2022
1 483

Пиширишдан олдин сувда ивитиш тавсия этиладиган 5 та маҳсулот

Пиширишдан олдин сувда ивитиш тавсия этиладиган 5 та маҳсулот
Фото: «Lisa.ru»
Кўпгина маҳсулотларда ҳашарот, зараркунанда ва эрта униб чиқишдан ҳимоя қилувчи антинутриэнтлар (танинлар) мавжуд. Аммо бу моддалар витамин ва минералларга тўсиқ бўлиб, инсон организмига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай табиий ҳимоя тизими кўпроқ ёнғоқ, дуккакли ва донли экинларда мавжуд.

Маҳсулотлардан максимал фойда олиш учун сувда ивитиш орқали самарали хусусиятларни фаоллаштириш керак. Бунинг натижасида углеводлар қисмини камайтириш, овқат ҳазм қилиш органларига ёрдам бериш, минераллар ва витаминларни яхшироқ сўрилишини таъминлаш ҳамда таъмни яхшилаш мумкин, деб ёзади «Lisa.ru».

Бунинг учун фойдаланишдан аввал уларни ивитиш керак:

Картошка

Картошка маҳсулоти кучли аллерген бўлган крахмални ўз ичига олади. Айниқса, у янги картошкада жуда кўп. Бундан ташқари, крахмал патоген ичак флораси учун озиқ-овқат, шунингдек, қонда шакар даражасини оширадиган полисаккариддир. Икки соат давомида илиқ сувда қолдириш ушбу таркибни камайтиришга ёрдам беради. Табиийки, картошкани бутунлигича эмас, балки бўлакланган ҳолда ивитиш керак.

Ёнғоқлар

Ёнғоқларда хавфли фитик кислота мавжуд бўлиб, у инсон организмида темир, кальций ва рухнинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, узоқ муддатли сақлаш вақтида кўпинча ёнғоқларда моғорнинг кўринмас қопламаси пайдо бўлади. Сувга ивитиш эса бу муаммоларни бартараф этади. Узоқ вақт давомида бодомни совуқ сувда 12 соат, ёнғоқни 7-8 соат, кешюни эса 3-4 соатга қолдириш керак.

Дуккакли маҳсулотлар

Ловия, нўхат ва бошқа дуккакли маҳсулотлар ҳам фитик кислотани ўз ичига олади. У инсон организмига кириб, витаминлар сўрилишининг олдини олади ва овқат ҳазм қилиш жараёнини мураккаблаштиради. Пиширишдан олдин ловия хона ҳароратида тоза сувга ивитилади. Давомийлиги — 6-8 соатни ташкил қилади. Бу вақт ичида ҳазм қилиш қийин бўлган қобиқ юмшаб, маҳсулот ҳажми ортади.

Дон маҳсулотлар

Ивитиш крахмал даражасини пасайтиради, глютен қисман парчаланади, кўпроқ витамин ва минераллар беради. Натижада, пиширилган маҳсулот яхши ва тезроқ ҳазм қилинади, ҳатто овқатланиш бузилиши бўлган одамларда ҳам. Агар маҳсулот ивитилмаса, фитик кислота магний, кальций, темир ва рухнинг ичакларда сўрилишини секинлаштиради.

Кўкатлар

Кўкатлар таркибида витамин ва минераллар сўрилишига тўсқинлик қилувчи моддалар йўқ, лекин нитрат ва пестицидларни фаол равишда мавжуд. Қисқа вақтга сувда қолдириш бу зарарли моддаларнинг ортиқча қисмини чиқиб кетишига имкон беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пиширишдан олдин сувда ивитиш тавсия этиладиган 5 та маҳсулот