Фото: Pinterest
Соғлом ва чиройли оёқлар нафақат спорт залида машаққатли меҳнат, яхши генетика ҳамда юзлаб скраб ва кремлар, балки кўплаб зарарли одатлардан ҳоли тўғри турмуш тарзининг исботидир. Агар оёқлар саломатлиги ҳамда гўзаллигини узоқ вақт сақламоқчи бўлсангиз, Marie Claire нашри маълум қилган одатлардан воз кечиш тавсия этилади.
Кун бўйи ўтириш
Ҳаракат бўлмаса, қон айланиши секинлашади, бу турғунликка олиб келади. Натижада варикоз томирлари (аёлларнинг тахминан 50 фоизига таъсир қиладиган касаллик) ва тўпиқларда доимий шиш кузатилади. Бунинг олдини олиш учун ҳар соатда бир неча дақиқа қисқа юриш учун танаффус қилиш ва турли хил машқлар бажариш керак.
Оёқ терисини намлантирмаслик
Оёқларни парвариш қилиш худди юз терисини парвариш қилиш каби зарур ва муҳимдир. Скраб, чўткалар ва бошқа гўзаллик воситалардан фойдаланишни унутмаслик лозим. Буни ҳафтада 2-3 марта амалга ошириш керак, шундан сўнг озиқлантирувчи кремни қўллашни унутмаслик жуда муҳим. Озиқланиш ва гидрация кундалик ғамхўрликнинг бир қисмини ташкил этиши керак. Қанчалик тез-тез душ қабул қилинса, шунчалик кўп намлантирувчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.
Оёқларни чалкаштириб ўтириш
Шифокорларнинг фикрига кўра, бу ҳолат феморал артериялар ва томирларда босимнинг ошишига олиб келади, бу эса қон айланишига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат томирларнинг чўзилишига сабаб бўлади, бу ҳам варикоз томирларининг бўртиб чиқишини рағбатлантиради.
Оёқдаги жароҳатларни даволамаслик
Устара билан кесилган, чивин чақиши ёки тирналган — бу яраларни вақтида даволаш керак. Акс ҳолда, оёқларда чандиқ ёки яра излари қолиб кетади. Энг ёмон ҳолатда эса вақтида даволамаслик турли хил яллиғланишларни келтириб чиқаради. Бу кейинчалик жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Нотўғри парваришлаш
Оёқлардаги ортиқча туклардан халос бўлишда, албатта, сифатли маҳсулотдан фойдаланиш лозим. Шунингдек, оёқларни тозалашда махсус кўпик, кейин эса терини юмшатувчи ва намлантирувчи кремлардан қўллаш тавсия этилади. Акс ҳолда тез орада оёқ териси дағаллашади, қурийди ва қизил тошмалар пайдо бўлади. Бу эса нафақат оёқларнинг хунук кўринишига, балки бутун ташқи кўринишга путур етказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди