23:57 / 29.10.2022
1 791

Меваларни узоқ сақлайдиган тўп, буюмлар учун органайзер ва тавсия этиладиган бошқа оқилона харидлар

Меваларни узоқ сақлайдиган тўп, буюмлар учун органайзер ва тавсия этиладиган бошқа оқилона харидлар
Фото: «Новий очаг»
Аёлларнинг ишини бироз енгиллаштириш мақсадида турли хил янгиликлар ишлаб чиқарилмоқда. «Новий очаг» нашри уларнинг бир нечтаси билан таништириб ўтди.

Сув пуркайдиган швабра

Фото: «Новий очаг»
Ҳар бир уй бекаси орзу қиладиган маҳсулот. Сув пуркагичли швабра ниҳоятда қулай, унинг ёрдамида оғир челакни хонадан-хонага олиб юришнинг кераги йўқ. Швабра тахминан 400 мл сув идиши ва пуркагич билан жиҳозланган. Идишдаги сув оз-оздан пуркалади, шунинг учун уни тез-тез ўзгартиришга ҳожат қолмайди, хоҳишга кўра, сувга севимли пол ювиш воситасини қўшиш мумкин. Бу швабра ҳўл ёки қуруқ тозалаш учун керак бўлган ҳамма нарсани таъминлайди ва энг муҳими челакдаги ифлос сувни алмаштириш шарт эмас.

Бош ювадиган массаж воситаси

Фото: «Новий очаг»
Сочни завқ билан ювиш ва айни пайтда бош терисига ғамхўрлик қилиш учун массаж қилувчи воситани сотиб олинг. У терини юмшоқ массаж қилиб, қон айланишини яхшилаш ва соч ўсишини рағбатлантириш орқали енгил парваришни таъминлайди. Ювиш пайтида ёқимли, таскин берувчи туйғу пайдо бўлади. Аммо бу ҳаммаси эмас, шампунь камроқ ишлатилади, кондиционер ва ниқоблар самара беради. Бир неча фойдаланишдан кейин фарқни сезиш мумкин.

Барг йиғувчи восита

Фото: «Новий очаг»
Куз фаслида баргларни йиғиш ҳам кўп вақт талаб этади. Ушбу қулай восита эса баргларни осон йиғишга ёрдам беради. Улар билан тахминан 5 баробар камроқ ҳаракат қилиш ва шунга мос равишда камроқ чарчаш мумкин.

Мева ва сабзавотларни узоқ сақловчи музлаткич тўплари

Фото: «Новий очаг»
Бундай тўплар кўп жой эгалламайди ва сақлаш вақтида турли хил маҳсулотлар чиқарадиган энг ёқимсиз ҳидларга дош беради. Аммо бу уларнинг асосий афзаллиги эмас. Ёмон ҳидларни ўзига сингдиришдан ташқари, улар чиқарадиган этиленни ўзлаштириб, мева ва сабзавотларнинг сақлаш муддатини узайтириши мумкин. Тўплар банан, авокадо, киви, олма ёки помидорнинг муддатидан олдин бузилиши эҳтимолини камайтиради.

Турли хил нарсаларни сақлаш учун органайзер

Фото: «Новий очаг»
Уйда нафақат ташқи, балки ички тартиб бўлишини яхши кўрадиган озода одамларнинг энг севимли гаджетларидан бири. Бундай айланадиган органайзер ёрдамида деярли ҳар қандай жойни мукаммал тартиб келтириш мумкин: ошхона, ҳаммом, музлаткич, дорилар ва ҳоказо. Афзаллиги аниқ, нарсаларни қидиришнинг ҳожати йўқ, уларнинг барчаси кўринади, фақат қурилмани айлантириш кифоя.

Това учун мослама

Фото: «Новий очаг»
Бундай мослама ёрдамида ҳар доим бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши керак бўлган товаларни сақлаш муаммоси ҳал қилинади. Ушбу мослама ёрдамида товаларни зарарсиз ҳолатда сақлаш мумкин. Қолаверса, унинг қулайлиги кўп жой эгалламаслигидадир.

Крем қўллаш воситаси

Фото: «Новий очаг»
Кўпроқ кичик ёшдаги болалар учун қўл келади. Уларга бирор крем суртишда бир қанча муаммолар пайдо бўлади. Қўллар билан суртилган крем кийимга ёпишиб қолиши, қўл орқали боланинг баданига бир қанча бактериялар ўтиши мумкин. Ушбу восита эса ташқи зарарлардан ҳимоя қилади, фақат ундан фойдаланишдан аввал дезинфекциялашни унутмаслик лозим.

Қопқоқларни йўқотмаслик учун фломастер ушлагичи

Фото: «Новий очаг»
Ушлагични сотиб олиш шарт эмас, чунки уни уйда ҳам ясаш мумкин. Бунинг учун бир парча скотч керак бўлади. Скотчга фломастер тўплами қўйилади ва улар ўраб қўйилади, қопқоқлар скотчдан бироз ташқарига чиқиши керак. Улардан фойдланиш эса мутлақо осонлашади.

Фото: «Новий очаг»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Меваларни узоқ сақлайдиган тўп, буюмлар учун органайзер ва тавсия этиладиган бошқа оқилона харидлар