Фото: «Новий очаг»
Етарлича ухлаш, спорт билан шуғулланиш, очиқ ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш, асабийлашмаслик ва ҳеч қачон макияж билан ухлашга йўл қўймаслик зарур. Бу ёшликни узоқ вақт давомида сақлаб қолишга ёрдам берадиган тавсиялардир. Аммо организмни жиддий равишда қаритиши мумкин бўлган жуда кўп одатлар ва мутлақо кутилмаган омиллар мавжуд. «Новий очаг» нашри уларнинг бир нечтаси билан бўлишди.
Депрессия
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, депрессия нафақат ҳаёт сифатини пасайтиради, балки миянинг қариш жараёнини ҳам тезлаштиради. Касалликнинг дастлабки белгиларини эътиборсиз қолдирмаслик, катта куч сарфлаб курашишга уринмаслик ва ёрдам сўрашни унутмаслик тавсия этилади.
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланмаслик
Кун бўйи пляжда вақт ўтказасизми ёки шунчаки офисга борасизми, муҳим эмас, тери доимий ультрабинафша нурларидан ҳимояланишга муҳтож. Қуёш таъсири тери қаришининг энг катта омили бўлиб қолмоқда ва эрта кундан ажинлар пайдо бўлишини хоҳламайдиганлар ҳар куни камида 30 SPF’га эга крем ёки лосьондан фойдаланиши керак.
Чекиш
Тамаки таркибида терига сезиларли зарар етказиши мумкин бўлган 3800 дан ортиқ кимёвий компонентлар мавжуд. Шу билан бирга, пассив чекиш ҳам деярли фарқ қилмайди. Агар баъзида бир-икки дона сигарет чекилса ҳам тери муддатидан олдин қаришни бошлайди.
Ёлғизлик
Бунга ишониш қийин, лекин ҳақиқат: дўст ва яқинлар ҳақиқатан ҳам узоқроқ ёш қолишга ёрдам беради. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дўстлари кўп бўлган одамлар ёшнинг таъсирига узоқроқ қаршилик кўрсатади, айниқса бу ёш билан боғлиқ когнитив ўзгаришларга таъсир қилади. Шунинг учун кунлик жадвал қанчалик банд бўлмасин, дўстлар билан учрашувни қолдирмаслик зарур.
Қаҳва
Эрталабдан кунни бир финжон қаҳва билан бошлаш ва то кечгача унинг ҳамроҳлиги одатий ҳолга айланган. Аммо муаммо шундаки, қора қаҳва дегидроэпиандростерон — қариш билан курашишга ёрдам берадиган гормон даражасини пасайтиради. Унинг даражаси йиллар давомида пасаяди ва қаҳвани ўта кўп истеъмол қилиш бу жараённи янада тезлаштириши мумкин.
Коктейл учун трубочка
Ичимлик учун мўлжалланган пластик трубочкалар нафақат экологияга хавфли, балки улардан доимий фойдаланиш тезроқ қари кўринишга олиб келиши мумкин. Мушакларнинг доимий кучланиши лаблар атрофида ажинлар пайдо бўлишига, шунингдек, уларнинг чуқурлашишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди