Бир неча ўн йиллар давомида сариёғдан фойдаланиш коронар томирларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишига ишониб келишарди. Натижада, маҳсулотнинг обрўсига жиддий путур етди ва кўп одамлар "хавфсиз" ўсимлик ёғларини афзал кўриб, уни ўз таомномасига киритишни деярли тўхтатди. Aммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сариёғнинг соғлиқ учун хавфли жиҳатлари ҳаддан ортиқ бўрттирилган: аслида у одам организми учун зарур бўлган бир қатор ноёб хусусиятларга эга.
Тўғриси, A витамини (ретинол) ҳар куни истеъмол қилиниши керак. Ушбу модда ички секреция безларининг (хусусан, қалқонсимон без ва буйрак усти безлари) тўғри ишлашини қўллаб-қувватлайди, кўз, тери, соч ва тирноқларнинг соғломлиғини таъминлайди. Витамин етишмовчилиги иммунитетнинг пасайиши, метаболик касалликлар, кўриш қобилиятининг йўқолиши ва қариш жараёнининг тезлашиши билан намоён бўлади. Сариёғ организм томонидан тез сўрилишига сабаб ҳам A витаминидир. Бундан ташқари сариёғ ёғ кислоталари манбаи сифатида ном қозонган.
Унинг таркибида қарийб 40% олеин кислотаси мавжуд. Сўнгги маълумотларга кўра, у организмга саратон тўқималари билан курашишга ёрдам беради, ёғ алмашинувини яхшилайди ва қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради. Маҳсулот таркибидаги ёғ кислоталари ҳужайраларни янгилаш жараёнларида (шу жумладан мия ҳужайраларини тиклашда) фаол иштирок этади. Бундан ташқари, сариёғсиз нормал ҳаёт учун зарур бўлган (масалан, A, Е ва Д витаминлари) инсон озиқ-овқатдан оладиган баъзи моддаларни ҳазм қилиш мумкин эмас.
У очлик туйғусини камайтиради ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Сариёғнинг калорияси жуда юқори. Бир тишламнинг ўзи тўқлик туйғусини туғдиради ва кўп овқатланишдан қочишга ёрдам беради. Маҳсулот таркибидаги ёғ кислоталари яна бир қизиқарли хусусиятга эга: улар ичакларда тез сўрилади ва организм томонидан энергия манбаи сифатида дарҳол ишлатилади. Совуқда одам кўчага чиқишдан олдин озгина сариёғ истеъмол қилса, камроқ совқотади. Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар учун ҳам ажралмас ҳисобланади. Ортиқча вазндан қутулмоқчи бўлганлар учун маҳсулотни ўртача истеъмол қилиш жуда муҳимдир.
Сариёғ антиоксидантлар манбаи
У антиоксидантларига (айниқса, селенга) бой бўлиб, улар қариш, қон томир атеросклероз ва хавфли тўқималарга қарши курашнинг тан олинган воситасидир. Бундан ташқари уни ҳар кун истеъмол қилиш – артрит ва артроз чалинган беморларда бўғимларнинг ҳолатини нормаллаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу омил қон томирларининг эластиклигини оширади, шунингдек, варикоз томирлари билан оғриган беморлар учун жуда муҳимдир.
Сариёғ йод моддасининг конидир
Денгиздан узоқда яшайдиган, унинг маҳсулотларини кам истеъмол қиладиган одамларнинг рационида сариёғ мунтазам равишда пайдо бўлиши керак. Бу ҳолат организмда йод танқислигининг пайдо бўлиши ва шунга ўхшаш касалликларнинг ривожланиши (хусусан, гипертироидизм ва қалқонсимон безнинг бошқа патологик хасталиклар)нинг олдини олади.
Ошқозон-ичак фаолиятини нормаллантиради
Ёғ кислоталари (гликосфинголипидлар) сариёғда кўп бўлиб, антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Улар ошқозон ва ичакка кирадиган патогенларнинг фаол кўпайишига ва шиллиқ қаватларга зарар етказишига йўл қўймайди. Сариёғ йўғон ичакнинг ишини барқарорлаштириши, ич қотиши ва диарея келиб чиқишининг олдини олиши аниқланди.
Сариёғ таркибида К витамини бор
Бу витамин гематопоез жараёни учун зарурдир. Унинг етишмовчилиги билан қон ивиш жараёни бузилади. Бундан ташқари, К витамини суяк тўқимасини қуришда иштирок этади ва остеопороз ва кариес хавфини камайтиради.
Тез ёрдам бериш хусусиятига эга
Одатда тажрибали шифокорлар ошқозон яраси билан оғриган беморларга эрталаб оч қоринга ширин қора чойга бир ош қошиқ сариёғдан қўшиб ичишни маслаҳат беришади. У уч карра ижобий таъсир кўрсатади: чой ошқозон бўшлиғини дезинфекцияловчи танинларни ўз ичига олади, шакар эса организм учун зарур бўлган глюкозани етказиб беради ва ёғ шиллиқ қаватнинг юз қисми учун ҳимоя ва яраларни даволовчи хусусиятларга эга нозик бир қатлам ҳосил қилади. Касаллик ривожланишининг дастлабки босқичларида юқорида номи келтирилган аралашманинг кунлик истеъмоли ошқозон деворларида жойлашган кичик яраларни даволашга ёрдам беради.
Сариёғ таркибида натрий бутират бор
Натрий бутират бутирик кислотанинг тузи бўлиб, унинг оз миқдори ичилганда унинг инсулинга сезгирлигини оширади ва холестерин алмашинувини нормаллаштиришга ёрдам беради. Сариёғ истеъмолчилари юрак хуружи, инсулт ва 2-тоифа диабет қурбони бўлиш эҳтимоли камроқ эканлиги исботланган. Сариёғга бўлган эҳтиёж инсоннинг ёши ва жинсига боғлиқ. Бу болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун жуда муҳимдир. Оғир жисмоний зўриқишларни бошдан кечираётган спортчилар учун мой ажралмас энергия манбаи ҳисобланади.
Маҳсулотни сотиб олаётганда, уни ишлаб чиқариш шартларига эътибор бериш жуда муҳимдир. Яйлов сигирлари сутидан олинадиган сариёғнинг энг юқори даволовчи хусусиятлари ҳисобланади. Маҳсулот таркибида ёғ миқдори – камида 82,5%, сув миқдори эса - 0,016% дан ошмаслиги керак. Юқори сифатли сариёғ фақат табиий маҳсулотдан тайёрланади ва ҳеч қандай моддаларни ўз ичига олмайди.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Россия Давлат думасига рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабларга киритишни тақиқлаш лойиҳаси киритилди