Фото: «Новий очаг»
Қиш — пойабзал учун синов вақти. Қор, лой, намлик, муздан тозалаш воситалари, саноат тузи ва кўчалардаги барча нарсалар қишки пойабзалларга ўз таъсирини ўтазади. Лекин нотўғри парвариш туфайли ҳам уларга зарар бериш мумкин. «Новий очаг» нашри пойабзалларни совуқ мавсумда қандай қилиб яхши ҳолатда сақлаш кераклигини маълум қилди.
Пойабзал кирларини артиб олиш
Пойабзаллар тезда йиртилмаслиги учун ҳар куни тозалашга одатланиш керак. Уларни намланган мато ёрдамида чанг, лойдан тозалаш кейинги мавсумда ҳам хизмат қилишига имкон яратади.
Ҳамиша қуритиш лозим, фақат иситкич устида эмас
Материаллардан қатъи назар, қор ва ёмғирдан кейин ҳар бир пойабзални қуритиш керак. Тери, замш ва бошқа материаллар ташқи томондан ҳам, ичкаридан ҳам намликни ўзлаштиради. Лекин пойабзални иситкич устига қўймаслик лозим, улар табиий равишда қуритилиши керак ва агар жараённи тезлаштириш керак бўлса, пойабзал ёрилиши, қорайиши ва деформацияланиши мумкин. Бу биринчи марта қуритишда содир бўлмайди, лекин мунтазам равишда амалга оширилса, албатта, хизмат муддатини қисқартиради.
Шаклни сақлаб қолиш
Пойабзални қуритишда шаклни сақлаб қолишга аҳамият бериш лозим. Бунинг учун махсус тиргаклар бор. Агар бўлмаса, шунчаки кераксиз қоғозларни ғижимлаб, оёқ кийим ичини тўлдириш керак. Бу ҳам намликни шимиб олишига, ҳам шаклни сақлашга ёрдам беради.
Саноат тузида дарҳол тозалаш
Ушбу қоида, кийимдаги доғларда бўлгани каби иш беради, тери ёки замшда маълум бир доғ ёки кир пайдо бўлганидан бери анча вақт ўтган бўлса, уни тозалаш шунчалик қийин бўлади. Бундан ташқари, бошқа воситалар пойабзаллар кўринишига путур етказиши мумкин. Шунингдек, салфетка ва чўткаларнинг ўзи етарли эмас.
Чарм пойабзалларни ҳар сафар кийгандан кейин тозалаш
Пойабзал креми терини юмшатувчи, сув ҳамда кирни қайтарувчи моддаларни ўз ичига олади, шунинг учун ҳар доим кўчага чиқишдан олдин чарм пойабзалларни у билан тозалаш лозим. Шунга қарамай, таркибда мум бўлиши шарт. Бу биринчи ўринда бўлиши керак, камида 30 фоиз. Нам, аммо ҳўл бўлмаган микрофибер мато кир ва туз доғларидан халос бўлишга ёрдам беради, баъзида уларни ювиш учун суюқлик ҳам талаб қилинади. Материаллар мўрт бўлиб қолмаслиги учун чарм пойабзалларни жуда кўп намлаш керак эмас.
Замшни ҳамиша қуруқ тозалаш
Замш пойабзаллари туз ва кимёвий моддалардан кўпроқ зарар кўради, шунинг учун идеал ҳолда улар қуруқ об-ҳавода кийилгани маъқул. Замш махсус чўтка билан тозаланиши керак. Чўтка билан ҳўл этикларни тозалаш мумкин эмас, лекин тозалашни узоқ вақтга кечиктириш ҳам зарарли.
Терини нам мато билан тозалаш
Аслида бу синтетик материални баъзи махсус сув ўтказмайдиган воситалар билан тозалаш фойдасиз. Одатда уларни нам мато билан тозалаш мумкин. Тери пойабзаллари учун ишлатиладиган мумга асосланган маҳсулотлар мос эмас. Мум сўрилмайди, лекин пойабзални плёнка билан қоплайди ва ундан ҳам кўпроқ кирни тортади. Бундай пойабзал учун силиконли маҳсулотлар керак.
Оёқ кийимларини чақалоқ креми ёки қўл креми билан тозалаш мумкин эмас
Кўпчилик болалар креми ёки қўл кремини пойабзал учун ажойиб ҳимоя деб ўйлайди, аммо бундай эмас. Оёқ кийимлар ушбу воситалардан кейин янада кўпроқ чанг тортадиган бўлиши мумкин. Юмшоқ чарм пойабзалларни болалар креми ёки кунгабоқар ёғи билан ёғлаш яхши фикр эмас. Кейинчалик уларни таъмирлаш ҳам қийин кечади.
Оёқ кийимлар учун экспресс-губкадан фойдаланиш
У фақат вақти-вақти билан биринчи ёрдам сифатида ишлатилиши мумкин. Оёқ кийимларини экспресс-губка билан доимий тозалаш фақат зарар келтиради. Гап шундаки, бундай губкалар силиконни ўз ичига олади, бу эса пойабзалга тезда чиройли кўриниш беришга ёрдам беради, лекин унинг тешикларини ёпиб қўяди ва пойабзал «нафас олишни» тўхтатади.
Агар губка мунтазам равишда ишлатилса, этикларнинг териси тезроқ қарийди, ёрилиб кетади ва баъзи ҳолларда қорайиши мумкин. Пойабзалнинг тешиклари тиқилиб қолганлиги сабабли оёқлар ҳам нафас олмайди, ёқимсиз ҳид пайдо бўлади ва ҳўл пайпоқда оёқлар тезда музлайди. Бошқа жиддий муаммолар келиб чиқмаслиги учун улардан мунтазам фойдаланиш тавсия этилмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”