Фото: Marie Claire
Қандай қилиб нонни узоқроқ сақлаш мумкин? Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, битта оддий лайфхак унинг сақлаш муддатини олти баробарга оширади, деб ёзади Marie Claire.
Нон — бу ҳар бир уйда бўлиши керак бўлган маҳсулотдир, лекин ҳар доим ҳам узоқ вақт у ўзининг янгилигини сақлаб қололмайди. Бунинг сабаби, албатта, уни нотўғри сақлашда. Electronic Temperature Instruments компанияси бошқарувчи директори Жейсон Уэбб пиширилган маҳсулотларнинг мукаммал сақланишига қандай эришиш мумкинлини маълум қилди.
Жейсоннинг сўзларига кўра, нон тезда сифати бузиладиган 5 та маҳсулотдан бири бири, шунинг учун ҳам у доимий равишда харид қилиш рўйхатида биринчи ўринда туради. «Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳақида жуда кўп нотўғри тушунчалар мавжуд, ҳеч бўлмаганда нон билан боғлиқ», — дейди Уэбб.
Албатта, кўпчилик ҳар куни истеъмол қиладиган маҳсулотни оптимал ҳолатда сақлаш жуда муҳимдир. Бу кераксиз харажатларнинг, қўшни дўкондан янги нон излаш ёки озиқ-овқат етказиб беришга буюртма бериш заруратининг олдини олади. Нон тўғри сақланадиган бўлса, бундай ҳаракатлар талаб қилинмайди.
Нонларни қандай қилиб юмшоқ, янги сақлаш ва уларнинг эскиришини олдини олиш керак? Бу ерда биринчи навбатда нонни қаерда сақлаш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб бериш муҳимдир — музлаткичдами ёки шкафда? Мутахассиснинг таъкидлашича, таълим одамларга қандай озиқ-овқатларни ва қачон истеъмол қилиш хавфсиз эканини яхшироқ тушунишга ёрдам беришнинг калитидир.
Фото: Marie Claire
«Нонни шкафда сақлаш керак, агар у музлаткичга қўйилса, тахминан олти баравар тезроқ эскиради, — дейди Жейсон Уэбб. — Бу паст ҳароратларда крахмал кристалланишга мойил бўлганлиги сабаблидир, музлаткичда хона ҳароратига қараганда олти баравар тезроқ содир бўладиган жараён мавжуд».
Озиқ-овқатларни тўғри сақлашни билиш нафақат пулни тежашга ёрдам беради, балки инсон фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиради. «Исроф қилинган озиқ-овқат ҳаётнинг барча босқичларида атроф-муҳитга таъсир қилади ва сув, тупроқ ва иссиқхона газлари нуқтаи назаридан атроф-муҳитда ўз изларини қолдиради», — дейди Webb.
Агар сотиб олган нонни ейишга вақт йўқ бўлса, муаммодан қочишга ёрдам берадиган оддий усул бор. Ушбу машҳур егуликни сақлашнинг яна бир варианти музлатишдир. Уйда тайёрланган ёки сотиб олинган нон бўладими, бу чора уни бир неча ой давомида янги сақлашга ёрдам беради.
Фото: Marie Claire
Бунинг учун бир неча оддий қоидаларга амал қилиш муҳимдир. Олдиндан нонни бўлаклаш кейин ундан фойдаланишни осонлаштиради, чунки бутун нонни муздан тушириш ва қисмларга ажратиш учун вақт сарфлаш керак бўлмайди. Нонни кесишдан олдин нам ва моғор йўқлиги текширилади. Бўлакларга бўлингач, у озиқ-овқат плёнкасига маҳкам ўралади ва кейин яна фольга ёки музлаткич қоғозига солинади. Иккита қатлам ўрам маҳсулотни янги сақлашга ёрдам беради.
Фото: Marie Claire
Нонни музлаткичга қўйишдан олдин маҳсулотнинг қадоқдаги санасига эътибор бериш керак. Олти ой ичида уни истеъмол қилса бўлади. Музлатилган нонни муздан эритиш учун тостер машинасидан фойдаланиш мумкин — у оддий нонга қараганда бир оз юқорироқ қувватга қўйилади. Ёки шунчаки хона ҳароратида бир кечада муздан эришига вақт етади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Франциядаги музейдан қиймати 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
Филиппин вице-президенти давлат раҳбари учун киллер ёллаганини айтди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?