Фото: «Новий очаг»
Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри сақлаш улардан узоқ вақт давомида фойдаланиш имкониятини беради. «Новий очаг» нашри бу борада ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишди.
Лимон
Фото: «Новий очаг»
Лимон сувда узоқроқ сақланади. Уларни яхшилаб ювиб ташлаб, кейин бир-бирига маҳкам босилмаслиги учун кенгроқ ва каттароқ шиша идишга жойланади, сув билан тўлдирилиб, қопқоғи ёпилади ва музлаткичга қўйилади.
Картошка
Фото: «Новий очаг»
Картошка униб чиқмаслиги ва узоқроқ туриши учун олма билан бирга сақланиши керак.
Авокадо
Фото: «Новий очаг»
Пишмаган авокадолар юпқа қоғоз ёки газетага ўралади ва хона ҳароратида сақланади. Агар авокадо пишган бўлса, уни музлаткичда ёпиқ пакетда сақлаш мумкин.
Банан
Фото: «Новий очаг»
Паст ҳарорат ва музлаткичда сақланган банан тезда қораяди ва таъмини йўқотади. Аммо унинг дастасини озиқ-овқат плёнкаси ёки фольга билан ўраб, музлаткичга қўйилса, улар бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида яхши ҳолатда сақланади.
Пиёз ва картошка
Таомга биргаликда солинса, албатта, ажойиб таъм ҳосил қилади. Аммо улар биргаликда сақланса, пиёз кўп ўтмай униб чиқади.
Брокколи ва гулкарам
Фото: «Новий очаг»
Бу сабзавотлар сувни яхши кўради. Уларни узоқроқ сақлаш керак бўлса, илдиз қисми сувга солиниб, юқориси очиқ ҳолатда қолдирилади. Сўнгра сувни тез-тез янгилаб туриш лозим.
Помидор
Фото: «Новий очаг»
Биринчидан, помидор музлаткичда ўз таъмини йўқотади. Иккинчидан, унинг паст қисмини юқорига қаратиб сақлаш керак.
Тўғралган сабзавотлар
Фото: «Новий очаг»
Агар овқат учун тўғралган сабзавотлар ортиб қолган бўлса, уларни сув солинган шиша идишларда кўпроқ муддат давомида сақлаш мумкин.
Салат барги
Фото: «Новий очаг»
Энг яхши вариант — қуруқ пакет ёки озиқ-овқат плёнкаси билан ёпилган идиш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди