16:20 / 11.01.2023
317

Қишки образ яратишда кўпчилик йўл қўядиган 4 та асосий хато

Қишки образ яратишда кўпчилик йўл қўядиган 4 та асосий хато
Фото: The Voice Mag
Совуқ мавсумда қоматнинг камчиликларини яширадиган кийим танлаш жуда қийин. Аксарият либослар мукаммал қоматга ҳам путур етказиши мумкин. Севимли свитер тўла кўрсатади, джинси шимларда вазн ортгандек туйилади ва курткалар ҳам худди шундай кўринишни беради. Қишда замонавий ва мукаммал образ яратиш учун The Voice Mag нашри санаб ўтган 4 та хатони такрорламаслик тавсия этилади.

Ёзда яхши кўриниш куз ва қишга қараганда анча осон. Чиндан ҳам ёқимли сарафан ва оёқ кийимларни танлашда хато қилмаслик мумкин, кўйлак ва оддий кроссовкалар билан комбинация одатда ҳар доим ёрдам берадиган тежамкор услубдир. Аммо қишки кийимлар билан шуғулланиш муаммо бўлиб, унинг нотўғри ечими катта хатоларга олиб келади.

Қават-қават кийиниш

Қишда иссиқ кийиниш керак, шунинг учун шимлар билан биргаликда колготкилар кийилади. Агар улар нотўғри танланса, хунук кўриниши табиий. Масалан, шимнинг тепасида бурмалар пайдо бўлади. Бундай хатоликка йўл қўймаслик учун оддий қоидани қўллаш лозим. Қават-қават кийиниш учун юпқароқ колготки танлаш керак. Шундагина джинси ёки бошқа матоли шим ўз кўринишини сақлаб қолади.

Свитерлар

Трикотаж свитер ва жемперлар идеал қишки кийим ҳисобланади. Уларни классик шим, джинси, юбка, кўйлаклар билан бирлаштириш учун 2-3 та моделни олиш кифоя. Улар мукаммал образ яратишга ёрдам беради, фақат тўғри танланган бўлса. Яъни агар енгил спорт модели бўлса, ташқи кўриниши муаммо туғдирмайди. Аммо тўқилган, қўл қисми кенг бичилган бўлса, у қоматни анча тўла кўрсатиши шубҳасиз.

Пальто остидаги узун либослар

Бўйни визуал равишда қисқартирадиган яна бир хато — бу кийимнинг бир-бирига мос бўлмаган узунлиги. Пальто тагидан чиқиб турадиган узун кўйлак ёки юбка тартибсиз кўринади. Шу билан бирга бўйни паст ва қоматни семиз кўрсатади.

Кенг кўйлаклар

Чиройли ва уйғун образнинг яна бир душмани — бу тугмасиз кўйлак. Қишда бирор свитер устидан кенг кўйлакларнинг тугмасини очиб юриш унчалик ҳам мос эмас. Бундай услуб ёз учун мўлжалланган. Совуқда эса бундай образ нафақат қоматга путур етказади, балки ноқулайлик ҳам туғдиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қишки образ яратишда кўпчилик йўл қўядиган 4 та асосий хато