Фото: Marie Claire
Темир инсон организмидаги энг муҳим микроэлементлардан бири бўлиб, гемоглобин синтези учун зарур, кислородни орган ва тўқималарга етказиб бериш учун жавобгардир. Темир тери, соч ва тирноқ ҳолатини яхшилайди. Аёллар учун ушбу элементнинг кунлик нормаси 18 мг ни ташкил қилади. Marie Claire нашри темир ва бошқа фойдали минералларга бой озиқ-овқатлар рўйхати билан бўлишди.
Оқ ловия
Фото: Marie Claire
Оқ ловиянинг 100 граммлик порцияси клетчатка учун бўлган кунлик эҳтиёжни таъминлайди, у 6 мг темир ва 1100 мг калийни ўз ичига олади, уларнинг етишмаслиги чарчоққа олиб келади. Оқ ловия ҳам оқсил, кальций, Б витаминлари ва антиоксидантларга бой. Улар картошкани эслатувчи нозик таъмга эга. Консерваланган шаклда таъми йўқолади, шунинг учун қуруқ ловия ишлатиш тавсия этилади.
Мол жигари
Фото: Marie Claire
100 грамм мол жигарида тахминан 7 мг темир мавжуд. Таркиби бўйича Б витаминлари чемпиони, шунингдек, А ва Д витаминларининг ажойиб манбаи. Энг муҳими, унинг калорияси паст. Пиширишдан олдин жигарни сутда бир неча соат давомида ивитиш тавсия этилади, бу уни юмшоқ бўлиб пишишига ёрдам беради.
Ясмиқ
Фото: Marie Claire
100 грамм ясмиқда темир деярли 12 мгни ташкил қилади. Шунингдек, у юрак ва асаб тизимининг тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган бошқа микроэлементларга, жумладан магнийга ҳам бой. Ясмиқ инсон организмида яхши кайфият учун масъул бўлган серотонинга айланадиган аминокислота триптофан манбаи ҳисобланади. Оқ ловия сингари ясмиқда юқори миқдорда клетчаткалар мавжуд.
Помидор шарбати
Фото: Marie Claire
Бошқа маҳсулотлар билан таққослаганда, помидор шарбатида темир миқдори паст. Аммо у бошқа микроэлементларнинг ажойиб манбаи: организмнинг метаболизми учун зарур бўлган хром, молибден ва кобалт. Бир стакан помидор шарбати органик кислоталарга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 50 фоизини ўз ичига олади.
Исмалоқ
Фото: Marie Claire
Темир миқдори бўйича исмалоқ ҳатто ясмиқдан ҳам ўтиб кетади — 100 грамм учун 13,5 мг. Шунингдек, у нафақат кўриш қобилиятига, балки иммунитет тизимига ҳам фойдали таъсир кўрсатадиган бета-каротин (4,5 мг) ва соғлом тиш, суяк ва мушаклар учун зарур бўлган кальцийга бой.
Картошка
Фото: Marie Claire
Пиширилган картошка таркибида 3 мг темир, кўп миқдорда C ва Б витаминлари мавжуд бўлиб, улар ҳужайра метаболизми учун жавобгардир. Шунингдек, картошка калий ва осон ҳазм бўлишга ёрдам берадиган минералларнинг яхши манбаидир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди