Фото: «Yandex.ru»
Доимий муздек қўл-оёқлар жиддий хасталик аломати бўлиши мумкин. Шифокор қабулида бўлиш айни вақти эканини қайд этиш билан бирга уй шароитида қандай қилиб уларни иссиқ тутиш йўлларини айтамиз, деб ёзмоқда «Новий очаг» нашри.
Ташқарида қандай об-ҳаво бўлишидан қатъи назар, қўл ва оёқларингиз ҳамиша муздекми? Ёз пайтида улар кўп ғамхўрлик талаб қилмагани билан ҳаво совуши билан қўл ва оёқ бармоқлари иссиққа эҳтиёж сезади.
Нима учун қўл ва оёқлар совуқ қотади?
Танамиз биринчи навбатда қайси органларни сақлаш лозимлигини яхши билади, шунинг учун қон ва кислород билан таъминлашда устуворлик мия ва юракка берилади, оёқ-қўлларнинг озиқланиши «қолдиқ тамойили»га амал қилади. Қўл-оёқларингиз совуқ қоца, бу ҳозирги вақтда тана бутун қувватини юракнинг иш қобилиятини яхшилашга қаратганини кўрсатади.
Қандай қилиб иссиқ тутиш керак?
Юрак учун фойдали таомларни истеъмол қилинг. Муаммони ҳал қилишнинг энг яхши усули — бу унинг манбаси билан курашишдир. Бу ҳолда, қон айланишига ва юракни озиқлантиришга киришинг. Бунинг учун юрак учун фойдали таомларни тез-тез истеъмол қилинг: ёғли балиқ, ёнғоқ, зайтун мойи, мева ва сабзавотлар, қизил икра, банан, қора шоколад, Брюссель карами каби.
Зираворлар истеъмолини кўпайтиринг
Куркума, занжабил, қалампир ва бошқа зираворлар тана ҳароратини оширади, қон айланишини яхшилайди — бизни қўлқоп ёки пайпоқ каби иссиқ тутади.
Суюқликларни қайноқ ҳолда ичинг
Совқотган бўлмасангиз ҳам, бир пиёла иссиқ чой, қаҳва ёки занжабил чойи тана ҳароратини оширишга ёрдам беради, шунингдек, иссиқликни бир текис тақсимлайди. Бундан ташқари, бир финжон иссиқ чойни ушлаб туриб ҳам, қўшимча равишда қўлларни иситамиз ва қон айланишини яхшилаймиз.
Спорт билан шуғулланинг
Мунтазам жисмоний машқлар нафақат қон ҳаракатини фаоллаштиради, шу билан бирга қон айланишининг умумий яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади. Муздек қўл ва оёқлар одатий муаммойингиз бўлса, жисмоний тарбия билан жиддий шуғулланишнинг аллақачон вақти келди.
Шифокорга қачон кўриниш керак?
Айрим ҳолларда қўл-оёқларнинг доимий совқотиши хавфли хасталиклар ривожланишининг аломати бўлиши мумкин: масалан, қизил югурик касаллиги, склеродерма, периферик артериал касалликлар ва қалқонсимон без касалликлари. Агар қўл-оёқларнинг совқотиши билан бирга тез-тез чарчоқ, соч тўкилиши, ич қотиши, оёқ-қўлларнинг шишиши, сочларнинг мўртлашиши ёки аксинча, қалинлашиши кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди