19:13 / 15.01.2023
276

Нима учун қишда сочиқ ишлатмаслик юз териси учун фойдали?

Нима учун қишда сочиқ ишлатмаслик юз териси учун фойдали?
Фото: The Voice Mag
Қишда инсон териси кўпроқ қурийди, кўчиб тушади, баъзида ҳатто қичишиш ва оғриқ ҳам кузатилади. Тери қуриб кетишининг олдини олиш учун мутахассислар душдан кейин сочиқдан фойдаланмасликни маслаҳат беради, деб ёзади The Voice Mag.

Маълум бўлишича, сочиқдан фойдаланиш сувли муолажаларни бажаришдаги мажбурий босқич эмас. Албатта, тезроқ қуриниш, кийиниш ва ишни давом эттириш одати мавжуд. Бироқ бу ёндашув терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса, қишда.

Ташқари совуқ, уйда иситувчи қурилмалар ишлаётган вақтда тери ҳимоясиз ҳолатда бўлади. Шунинг учун қишда тери учун мўлжалланган кремлардан кўпроқ фойдаланиш керак, улар намлантирувчи таъсирга эга.

Душ қабул қилгандан сўнг дарҳол терига озиқлантирувчи ва намлантирувчи маҳсулотлар қўлланиши керак. Шунинг учун дерматологлар сочиқдан фойдаланишни маслаҳат бермайди. Кремни нам терига қўллаш намликни кўпроқ ушлаб туришга ёрдам беради ва қуруқлик ҳамда тери кўчишини камайтиради.

Албатта, кремни нам терига қўллаш, кейин унинг қуришини кутиш лозим. Шунга қарамай, бу усулни камида бир марта синаб кўриш тавсия этилади.

Агар қишда сочиқлардан бутунлай воз кечишга тайёр бўлмасангиз, бу жараённи ҳафтасига камида 1-2 марта бажаришга ҳаракат қилиш лозим. Қолган вақтда эса, душдан кейин терини шикастламаслик учун кескин ҳаракатлардан сақланиш керак. Танани сочиқ билан мулойимлик билан артиб олиш, кейин кремни қўллашни унутманг!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун қишда сочиқ ишлатмаслик юз териси учун фойдали?