Фото: The Voice Mag
Аёз ва кучли шамол туфайли қўлларнинг нозик териси қуриб, ёрилиб, тошмалар билан қопланганми? Оддий ва ҳамёнбоп халқона рецептлар ёрдамида қўл териси дўконлардаги ёғли кремларга қараганда тезроқ мукаммал кўринишини тиклайди, деб ёзади The Voice Mag.
Тухумли ниқоб
Тухум оқи қўлларни парвариш қилиш учун жуда ҳам фойдалидир: терининг таранглиги ва эластиклигини самарали тиклайди. Ниқобни тайёрлаш учун фақат бир дона тухум оқи ва бир ош қошиқ асал керак бўлади. Тайёр аралашма қўлларга суртилади, қуригач ниқоб илиқ сув билан ювилади. Сўнгра терига озиқлантирувчи крем ёки кокос ёғи суртилади.
Картошкали крем
Картошка ҳақиқий мўъжизаларга бой, унинг ёрдамида қўлларга ипакдек силлиқликни қайтариш мумкин. Ушбу кремни тайёрлаш учун 2 та картошка қайнатиб олинади, майдаланиб, 2 ош қошиқ сут, асал ва кунгабоқар ёғи аралаштирилади. Бундай картошка ниқобини ҳафтада 2 марта 15 дақиқа давомида қўллаш керак. Тайёр крем бир қанча муддат давомида музлаткичда сақланиши мумкин.
Наъматакли ниқоб
Юқоридаги рецептлар орасидаги энг осон вариант. Ҳар қандай дорихонада наъматак ёғини сотиб олиш ва ҳар куни қўл терисига суртиш тавсия этилади. Озиқлантирувчи ниқоб қўл терисини ёшартиради ва унинг эластиклигини тиклайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди