Фото: Lifehacker
Баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ вақт давомида хавфсиз тарзда сақлаш ва улардан фойдаланиш мумкин. Lifehacker нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.
Шакарсиз печеньелар — 2 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Ушбу шакарсиз ва қаттиқ печеньелар парҳез тутувчилар учун айни муддао. Уларни узоқ вақт давомида сақлаш мумкин. Фақатгина ҳаво ўтказмайдиган пакетларга солиш кифоя.
Қора шоколад — 2 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Захирада сақлаш учун какао миқдори 70 фоиз бўлган шоколадни танлаш яхшидир. Уни маҳкам ёпиқ идишда қуруқ ва қоронғи жойда +18 дан +21 даражагача бўлган ҳароратда сақлаш мумкин.
Қуритилган қўзиқоринлар — 2 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Мутахассислар қуритилган қўзиқоринларни икки йилдан кўп бўлмаган муддатда сақлашни тавсия қилади. Бунинг учун жиддий манипуляциялар талаб қилинмайди. Захираларни қуруқ, тоза идишга, қоғоз сумкага, қуруқ ва салқин жойга қўйиш лозим.
Қуруқ сут — 5 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Қуруқ сутни сақлаш янги сутга қараганда осонроқ. Кукунни ишлаб чиқариш пакетида қолдириш ёки кислород ўтказмайдиган идишларга ўтказиш кифоя. Хона қанчалик салқин бўлса, сут шунчалик узоқ вақт яхши ҳолатда сақланади. Идеал ҳарорат 10 даражадан юқори эмас.
Консерва маҳсулотлари — 5 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Вақт турли консерваларга қараб фарқ қилади. Энг кам сақланадиганлари балиқ ва сабзавотлардир. Улар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 24 ой ичида истеъмол қилишни тавсия қилади. Бироқ уч йил давомида сақланиши мумкин бўлган консерва маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади.
Шакар — 2 йилдан 10 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Шакарни салқин ва қуруқ жойда сақлаш керак. Агар унга суюқлик тушса, бўлакланиб қолади. Яна бир муҳим нуқта — кучли ва ўткир ҳидларнинг йўқлиги. Кам миқдордаги шакарни сақлаш учун пластик пакетлардан фойдаланиш қулай.
Нўхат — 1 йилдан 20 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Оддий пакет ёки идишда нўхат салқин ва қоронғи жойда қолдирилса, бир йилгача сақланади. Агар у кислород ўтмайдиган идишда сақланса, сақлаш муддати 20 йилгача ошиши мумкин.
Ясмиқ — 1 йилдан 30 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Зич ёпилган идишлар, салқинлик, намлик ва ёруғлик тушмаслиги йил давомида ясмиқнинг озуқавий хусусиятларини сақлаб қолиш учун энг яхши шароитдир. Усти ёпиқ идишлардан фойдаланганда сақлаш муддати икки-уч, ўн йилгача ошади.
Сули ёрмаси — 1,5 йилдан 30 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Салқин ва қоронғи жойда, ҳаво ўтказмайдиган идишлардан фойдаланиш тавсия этилади. Кислород кирмайдиган идишда сули ёрмасини сақлаш янада узоқроқ давом этади. Ҳатто 30 йилдан кейин ҳам ундан ажойиб таом тайёрлаш мумкин.
Ловия — 1 йилдан 30 йилгача сақланади
Фото: Lifehacker
Ловияни маҳкам ёпиқ идишларга солиб, қуруқ, қоронғи ва салқин жойга қўйиш керак. Бундай шароитда у йил давомида мукаммал тарзда сақланади. Яроқлилик муддатини 30 йилгача ошириш учун тўлиқ ҳаво ўтказмайдиган идишлар ва +10 дан +21 даражагача ҳарорат керак бўлади.
Туз — чексиз
Фото: Lifehacker
Туз учун маҳкам ёпилган идиш жуда мос келади, уни қоронғи ва салқин жойда ёки хона ҳароратида қолдириш керак. Агар маҳсулотни ўнлаб йиллар давомида сақлашни режалаштирмоқчи бўлсангиз, идишнинг тўлиқ ёпилишини таъминлаш зарур.
Истеъмол содаси — 2 йилдан кўп сақланади
Фото: Lifehacker
Истеъмол содасини икки йил давомида сақлаш тавсия этилади, аммо, қоида тариқасида, ишлаб чиқарувчининг ўзи сақлаш муддатини белгилайди. Истеъмол содасидан нафақат ошхонада, балки тозалаш воситалари ўрнига ҳам ишлатиш мумкин.
Асал — чексиз
Фото: Lifehacker
Асални маҳкам ёпиқ қопқоқли идишда сақлаш керак. Бу намлик ва бегона ҳидларни ўзлаштирмасликка ёрдам беради. Қоронғи жойда ҳарорат 0 дан +20 даражагача бўлиши лозим. Бу маслаҳатларнинг барчаси қўшимчаларсиз табиий асалга тегишли.
Ошхона сиркаси — 2 йилдан бошлаб
Фото: Lifehacker
Сирка нафақат пиширишда, балки сиртларни тозалаш ва ҳатто ювиш учун фойдали бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, сирканинг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади. Қадоқда тавсия этилган муддат ҳам кўрсатилади — ишлаб чиқарилган кундан бошлаб икки йил. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Манба: ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди
Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
Женна Ортега, Зендая ва ёш бўлишига қарамай Голливудни забт этган актрисалар
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди