16:00 / 30.01.2023
385

Тез-тез истеъмол қилиш мумкин бўлган углеводга бой 7 та маҳсулот

Тез-тез истеъмол қилиш мумкин бўлган углеводга бой 7 та маҳсулот
Барча озуқавий моддалар орасида углеводларга бўлган эътибор кам. Айнан улар вазн камайтиришда биринчи бўлиб рационни тарк этади, метаболизм учун уларни камайтириш ёки менюдан бутунлай чиқариб ташлаш тавсия этилади. Аммо асосийси тўғри ва фойдали углеводларни истеъмол қилишдир. “Новий очаг” нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси ажойиб нонушта варианти бўлибгина қолмай, узоқ вақт давомида тўқликни сақлашга ёрдам берадиган углеводларнинг ажойиб намунасидир ва қонда шакар даражасини барқарорлаштиради. Олиб борилган тадқиқотга кўра, нонушта учун мунтазам равишда сули ёрмасини истеъмол қилиш ҳатто қандли диабетга чалинганлар учун ҳам глюкоза даражасини меъёрда сақлашга ёрдам беради.

Картошка

Ширин картошка ёки батат таркибидаги клетчатка миқдори юқори бўлгани сабабли у оддий картошкадан кўра фойдалироқдир. Клетчатка ичакларнинг тўғри ишлаши учун зарур бўлиб, у метаболизмни тўлақонли сақлашга ёрдам беради ва нотўғри овқатланишдан сақлайди.

Жигарранг гуруч

Углеводларнинг яна бир тури нафақат хавфсиз, балки соғлиқ учун ҳам фойдалидир: жигарранг гуруч қонда шакар даражасини қўллаб-қувватлайдиган ва энергияни тартибга солишга ёрдам берадиган клетчаткага бой. Агар бақувват ва энергияга эга бўлишни истасангиз, жигарранг гуруч истеъмол қилинг.

Ясмиқ

Агар организмга жиддий муносабатда бўлсангиз, оқсилга бой маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш керак. Биринчидан, ясмиқнинг бир порсиясида 9 грамм оқсил ва 8 грамм клетчатка мавжуд. Иккинчидан, ясмиқ калийга бой бўлиб, юрак саломатлигини қўллаб-қувватлайди ва ёмон холестерин даражасини тартибга солади.

Фрике

Фрике ёки фарик — буғдойдан тайёрланган ёрма. Ушбу анъанавий араб маҳсулотида жуда кўп клетчатка мавжуд: стандарт порсияда кунлик қийматнинг тахминан 13 фоизи бор. Бундан ташқари, фрике қонда шакар даражасини соғлом сақлашга ёрдам беради.

Йогурт

Бу жуда фойдали маҳсулот, албатта, агар у шакарсиз ёки консерваланган меваларсиз истеъмол қилинса. Бир стакан юнон йогурти таркибида нафақат углеводлар, балки суяклар саломатлиги учун зарур бўлган калсий ва оқсил ҳам мавжуд. Бу маҳсулот, айниқса, менопаузани бошдан кечираётган аёллар учун фойдалидир.

Қорағат

Резаворлар, айниқса қизил ва қуюқ рангли меваларни иложи борича тез-тез истеъмол қилиш керак: улар эркин радикалларнинг хавфли таъсирига қарши курашишда ва мияни соғлом сақлашга ёрдам берадиган фойдали антиоксидантларга бой. Энг фойдали резаворлардан бири ўз хусусиятларини нафақат янги, балки музлатилган ёки қуритилган ҳолда сақлайдиган қорағатдир. Эрталабки сули ёрмаси ёки юнон йогуртига бир ҳовуч қорағат қўшиш орқали ёшлик ва саломатликни сақлаб қолиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тез-тез истеъмол қилиш мумкин бўлган углеводга бой 7 та маҳсулот