17:27 / 04.02.2023
293

Қимматбаҳо егуликларнинг ўрнини босувчи 6 та маҳсулот

Қимматбаҳо егуликларнинг ўрнини босувчи 6 та маҳсулот
Тўғри овқатланишнинг қимматга тушиши бу янглиш фикр. Ҳақиқатан ҳам Голливуд юлдузларининг маслаҳатларига қаралса, тўғри овқатланиш ҳашаматга ўхшайди. Маслаҳатлардан маълумки, энг яхши нонушта киноа, оқсилнинг асосий манбаи устрица ва ёшлик сири баъзи экзотик резаворларда ётади. Аммо тақдим этилган қимматбаҳо маҳсулотлар деярли ҳар доим рационда ҳамёнбопларига алмаштирилиши мумкин. “Новий очаг” нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.

Сёмга ўрнига кета

Фото: “Новий очаг”
Сёмга омега-3 ёғ кислоталарининг энг муҳим манбаларидан биридир. Улар тери ва сочнинг ҳолатини, юрак-қон томир тизимининг соғлиғини ва бошқа нарсаларни яхшилашга ёрдам беради. Аммо бу балиқлар кўпинча сунъий сув омборларида етиштирилади. Қолаверса, деярли икки баробар қимматга тушади. Кета балиқлари эса аксинча, уларни ҳар қайси мавсумда топиш ҳам, харид қилиш ҳам осон. Фойда жиҳатидан сёмга билан тенглаша олади.

Киноа ўрнига гречка

Фото: “Новий очаг”
Киноа — Жанубий Америка ўсимликининг мевасидан олинадиган дон. Киноа пюреси актриса Гвинет Паэлтроу ва бошқа машҳурлар томонидан нонушта учун тавсия этилади. Киноа ҳақиқатан ҳам оқсил, B гуруҳи витаминлари ва темирга бой. Аммо ундан ўн баробар арзон бўлган оддий гречка ҳам оқсил, витамин ва темирга бой. Киноада кўпроқ темир мавжуд бўлса-да, гречка ҳам тўғри овқатланиш учун етарли.

Импорт қилинганлари ўрнига маҳаллий пишлоқлар

Фото: “Новий очаг”
Пишлоқ — калций (айниқса, қаттиқ навлар), оқсил ва шунчаки завқ манбаи. Шу билан бирга, импорт қилинган пишлоқлар сезиларли даражада қиммат. Уларнинг шошилинч равишда ишлаб чиқилган маҳаллий ўринбосарлари ҳам арзон, ҳам фойдали. Уларни ҳам четдан кириб келган қимматбаҳо пишлоқлар ўрнига истеъмол қилиш мумкин.

Супер маҳсулотлар ўрнига витаминларнинг таниқли манбалари

Фото: “Новий очаг”
Гожи мевалари, чиа уруғлари — ҳар йили бу каби янги супер маҳсулотлар номи кенгайиб боради. Яъни инсоният илгари эшитмаган экзотик маҳсулот бирданига абадий ёшлик ва саломатликни кафолатлаши маълум бўлиб бормоқда. Айни пайтда янги резаворлар ёки уруғлар қимматбаҳо металлар нархида. Шу билан бирга, фойдали ёғ кислоталари таркибига кўра, зиғир уруғлари чиага яқин. Гожи меваси витаминларга бой, аммо клюква ва наъматак ҳам шундай. Албатта, бир қошиқ клюква ўз-ўзидан вазн йўқотиш, абадий ёшлик ва саломатлик учун ёрдам беради ва юқоридагиларнинг ўрнини босади.

Зайтун ёғи ўрнига кунгабоқар ёғи

Маркетологлар харидорларни зайтун ёғи энг фойдали эканига ишонтиради. Аслида қайта ишланмаган зайтун ва кунгабоқар ёғларида фойдали ёғли кислоталар ва витаминлар тўплами бошқача. Баъзи параметрлар учун бири устун келса, бошқалари учун иккинчиси. Маълум бўлишича, кунгабоқар ва зайтун ёғини алмаштириш тўғри овқатланиш учун ҳам, ҳамён учун ҳам фойдалидир.

Қимматбаҳо экзотик мевалар ўрнига мавсумий мева ва сабзавотлар

Мавсумий мева ва сабзавотлар фойдали, мазали ва арзон эканини ҳамма билади. Муаммо шундаки, кўпчилик улардан тезда зерикиб, ғайриоддий нарса пиширишни ёки ресторанга боришни афзал кўради. Аммо музлаткичда тўла турган фойдали маҳсулотлар қолиб, пулни қимматларига сарфлаш тўғри эмас. Аслида оддий маҳсулотлардан янги таом тайёрлашни тажриба қилиб кўриш керак. Бу соғлом ва тўғри овқатланишнинг муҳим элементидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қимматбаҳо егуликларнинг ўрнини босувчи 6 та маҳсулот