11:08 / 05.02.2023
277

Қандли диабетга чалинганлар учун зарарсиз мевалар

Қандли диабетга чалинганлар учун зарарсиз мевалар
Парҳезшунос қандли диабетга чалинганлар учун зарарсиз мева-сабзавотларни маълум қилди.

Агар меъёрда истеъмол қилинса, апельсин ва қулупнай қандли диабетга чалинганлар учун хавфсиз, дейди парҳезшунос Светлана Павличенко.

Қандли диабетга чалинган инсонлар кундалик таомномасини қаттиқ назорат қилиши, озиқ-овқат маҳсулотларида, айниқса, меваларда қанча углеводлар миқдорини билиш зарур. Апельсин, қулупнай, маймунжон (ежевика) истеъмол қилиш мумкин.

Бироқ, шифокорнинг огоҳлантиришича, қуруқ мевалар, майиз, қуритилган хурмо истеъмолини камайтириш лозим. Қолаверса, қандли диабетга чалинганларга қадоқланган шарбатни умуман истеъмол қилмасликни тавсия қилади. Чунки, бундай шарбатда клетчатка йўқ, аксинча таркибида шакар кўп. Қадоқланган шарбат II тур диабет касаллигига олиб келиши ҳам тасдиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандли диабетга чалинганлар учун зарарсиз мевалар