15:48 / 12.02.2023
427

Нўхат, фасол, ловия: нима сабабдан бу маҳсулотлар ақллилар учун гўшт вазифасини бажаради?

Нўхат, фасол, ловия: нима сабабдан бу маҳсулотлар ақллилар учун гўшт вазифасини бажаради?
Ортиқча вазндан халос бўлмоқчи, организмни энергия билан тўлдирмоқчи, холестерин ва қондаги қанд миқдорини камайтирмоқчимисиз? Бир вақтлар фасол ва ловия иқтисодий аҳволи ночор одамлар учун гўшт деб аталган. Бу тариф чиндан ҳам тўғри. Ахир дуккаклилар товуқ, мол гўшти ёки балиқдан уч баравар арзонроқ ва оқсил миқдори юқори бўлган, протеинга бой маҳсулотдир. Аммо энди улар соғлиғи ҳақида қайғурадиганлар учун гўшт деб аташ вақти келди. Дуккакли маҳсулотлардан тез-тез истеъмол қилиш зарурлиги ҳақида қуйида ҳавола этилади.

Бир дона консерваланган ловия қадоқда:
- 218 калория;
- 14,5 г протеин;
- 0,7 г ёғ;
- 40 г углеводлар;
- 1 г шакар;
- 16,6 г клечатка;
- 5 мг темир (28 фоиз кунлик меъёр);
- 84 мг магний (27 фоиз);
- 259 мг фосфор (37 фоиз);
- 739 мг калий (16 фоиз);
- 331 мг натрий (22 фоиз);
- 1,3 мг рух (16 фоиз);
- 0,4 мг тиамин (33 фоиз);
- 0,3 мг рибофлавин (27 фоиз);
- 146 мкг фолий кислотаси (36 фоиз) каби фойдали моддалар бор.

Қора фасолнинг фойдали хусусияти нимада?

Ўсимлик оқсилига қўшимча равишда (дарвоқе, ўсимлик оқсили юрак ва қон томирлар учун ҳайвон оқсилига қараганда анча фойдали), қора фасол ва ловия клечаткага бой, унда юрак саломатлиги учун фойдали калий, асаб тизимини қўллаб-қувватлайдиган магний, иммунитет тизимининг яхши ишлаши учун жуда муҳим бўлган рух кўп миқдорда учрайди.

Овқатни яхши ҳазм қилади

Клечатка ич қотиши ва қориннинг дам бўлишини бартараф этишга ёрдам беради. Бошқача қилиб айтганда, улар овқатни итариб, ичакларни фаолроқ ишлашга мажбур қилади. Шу боис овқатнинг яхши ҳазм бўлиши ҳақида қайғурадиганлар учун ҳафтада бир ёки икки порсия дуккакли маҳсулотлардан истеъмол қилиши лозим.

Зарарли холестерин даражасини камайтиради

Ва яна клечатка: тавсия этилган кундалик меъёрга риоя қилиб, кунига 25-30 грамм дуккакли истеъмол қилсангиз, холестерин организмга хавф туғдирмайди. Агар аллақачон холестерин даражаси баланд бўлса, дуккаклиларни тез-тез ейишни бошланг, сўнг фарққа эътибор беринг!

Суякларни ҳимоя қилади

Фасол, умуман, дуккаклилардаги жуда кўп магний организмда содир бўладиган 300 дан ортиқ реакциялар, шу жумладан, метаболизм учун муҳимдир. Шубҳасиз, метаболизм, ўз навбатида, суякларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлигига жавобгардир.

Қон босимини назорат қилишга ёрдам беради

Меъёрий қон босимида калий зарур модда: ушбу микроэлемент қон томирлар фаолиятини рағбатлантиради, яъни қон томирларда яхши ҳаракатга ёрдам беради, шу билан бирга қон босимини нормаллаштиради.

Протеиннинг беминнат манбаи

Бир порция ловия 15 грамм протеинни ўз ичига олади, бу айниқса, вегетариан одамлар етарли миқдордир. Бироқ, гўшт истеъмол қилсангиз ҳам, ҳафтада бир ёки икки кун ҳайвон оқсилидан танаффус қилсангиз, соғлиғингиз учун фойдадан ҳоли эмас.

Ловия ва фасолдан қанча ейиш керак?

Қизиқарли кузатув: қандли диабет, юрак ва қон томир касалликларининг энг паст кўрсаткичлари одамлар дуккакли экинларни фаол истеъмол қиладиган мамлакатларда экани аниқланган. Соғлиққа энг кўп фойда келтириши учун тавсия этилган доза: ҳафтада уч порсия ёки кунига ярим чашка ловия, фасол, нўхат истеъмол қилиш керак.

Қандли диабетга чалинганлар дуккаклилардан ейиши мумкинми?

Албатта, сўнгги сўзни шифокор айтади, лекин умуман олганда, дуккаклилар диабет учун энг фойдали озуқалардан бири ҳисобланади: ўсимлик оқсили ва клечатка ҳар қандай овқатга глюкемик реакцияни секинлаштиришга ёрдам беради ва қонда қанд миқдорининг кескин кўтарилишини камайтиради.

Қайси дуккаклилар фойдали: консерваланган ёки қуритилган?

Фойдали витамин ва элементларнинг озуқавий қиймати ва таркибига тўхталадиган бўлсак, сезиларли фарқ йўқ. Аммо консерваланган ловия ва фасол кўпинча шакар ёки туз билан тўйинган бўлади, шунинг учун сиз қадоқдаги ёрлиқни диққат билан ўрганишингиз ва ушбу қўшимчаларнинг таркиби минимал бўлган маҳсулотларни танлашингиз керак. Агар сизда мултиварка ёки пиширишга кўпроқ вақт сарфлашнинг имкони бўлса, албатта, қуритилган ловияларга устунлик берган афзал.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нўхат, фасол, ловия: нима сабабдан бу маҳсулотлар ақллилар учун гўшт вазифасини бажаради?