Қиш мавсумида квартираларнинг барчаси ҳам етарли даражада иссиқ бўлмайди. Хонадон совуқ бўлса, қандай исиниш керак? Сиз учун фойдали бўладиган баъзи лайфхакларни тўпладик, деб ёзади “Новий очаг” нашри.
Вақтинча ошхонага кўчиб ўтинг
Ошхонадаги ҳаво ҳарорати уйнинг умумий ўртача қийматидан тахминан 2-3 даража юқори эканини билиб олинг. Бу ерда чойнак, газ печка, микротўлқинли печдан чиқадиган иссиқлик билан ҳамоҳанг бўласиз. Масалан, масофадан туриб ишлаётган бўлсангиз, совуқ ҳаво вақтида вақтинчалик ошхонага кўчиб ўтинг.
Печенье ва пироглар пиширинг
Пишириш у қадар қийин бўлмаган, оддийгина чой ёки кофе билан ичиш учун печенье, пирог ва пишириқлар тайёрланг. Уларни духовкага қўйишдан олдин печни, албатта, қиздирасиз, ва бу хонанинг муайян даражада исишига сабаб бўлади. Печни ўчиргандан сўнг, эшигини бир муддат очиқ қолдиринг. Ошхонада буғ ва юқори намлик ҳосил қиладиган таомларни камроқ тайёрлашга ҳаракат қилинг. Нам ҳаво қуруқ ҳаводан совуқни кўп сақлайди.
Овқатларни иссиқ-иссиқ тановул қилинг
Совуқ иқлим шароитида қадимги хитойча услубда овқатланиш тавсия этилади. Қадимда Хитой аҳолиси маҳсулотларни йин ва янгга бўлишган. Йин овқатлари танани совитувчи, янг овқатлари эса иситувчи ҳисобланади. Сизга янг маҳсулотлари керак. Ҳаддан ташқари аччиқ бўлмаган зираворларни истеъмол қилиш терлашни келтириб чиқаради. Сули ёрмалари, айниқса, жигарранг гуруч, гречка маҳсулотларидан тез-тез еб туринг. Таомномангизни картошка, ясмиқ, гўштли шўрвалар, парранда гўшти, тухум ва ёнғоқлар билан тўлдиринг.
Пардаларнинг пастки қисмини кўтаринг
Ташқарида қоронғи тушиши билан пардалар ёпилиши керак. Пардаларнинг қаттиқ устки ёпинчиғи ёпилиши биланоқ, хона ва батарея ўртасидаги осилган қаватни (тюл) дераза токчасига кўтариб қўйинг.
Шундай қилиб, хонадаги иссиқликни максимал даражада ушлаб турасиз. Қалин пардалар тунги вақтда иссиқлик изоляцияси сифатида ишлайди ва уйни совуқ ҳаводан ҳимоя қилади. Кун мобайнида эса қуёш чиққанда, хонани бироз иситиш учун пардаларни иложи борича очиш керак.
Фольгадан экран ясанг
Батарея ва ташқари девор ўртасида фольга экранини қўйинг. Ахир, батарея иккаласини ҳам иситади. Нима учун кўчани иситиш керак? Ҳар қандай қурилиш фольгаси бундай экранга айланиши мумкин. Қурилиш боп фольга бўлмаса, озиқ-овқат пиширишга мўлжалланган оддий ошхона фольгаси ҳам қўл келади.
Карамдек қават-қават кийининг
Бу сабзавот қандай кўринишини эслайсизми? Битта қалин кийимдан кўра, юпқароқ қават-қават свитер кийган афзал. Енгил, пахтадан қилинган кийимлар нарсаларни кийинг. Пайпоқ ва иссиқ шиппакларни ҳам унутманг. Қалин пайпоқ ва шиппак, одатда, совуқ квартирада энг яхши қутқарув хизматидир.
Иссиқлик сеансларини қабул қилинг
Масалан, телевизор ёки ноутбук қаршисига ўтирганда оёқларни иссиқ сувга ванна қилиш, ичиш учун қўлга бир пиёла иссиқ чой олиш каби ёқимли ҳиссиёт улашувчи муолажалар деса ҳам бўлади. Бунинг учун сиз унга занжабил, долчин, лимон, асал ёки чиннигуллар қўшишингиз мумкин. Танлов ўзингизда.
Деразаларни изоляция қилиш
Ушбу лайфхак эски деразаларни икки қаватли деразаларга алмаштирмаганлар учун. Бундай деразалардаги ёриқлар орқали иссиқликнинг 20-30 фоизи чиқиб кетади. Деразалардаги ёриқларни махсус қопламалар билан ёпиш учун дангаса бўлманг.
Иситгич сотиб олинг
Агар уй жуда совуқ бўлсангиз, эҳтимол иситгичга сармоя киритиш вақти келгандир? Асоси мой ёки инфрақизил иситгич арзон эмас, агар пулни иқтисод қилмоқчи бўлсангиз, арзонроқ иссиқ шамол берувчи иситгичдан сотиб олинг. Энг муҳими, уни тун бўйи ёниқ қолдирманг. Бу хавфсиз эмас.
Грелка ва шишалардан фойдаланинг
Кечаси кўрпа-тўшакларга ўраниб ётиш ҳам тўғри қарордир. Оёғингиз учига қайноқ сув солинган грелка ёки шиша идишни қўйса бўлади. фақат куйиб қолишдан эҳтиёт бўлинг! Ёки бўлмасам сизда электр чойшаб ёки адёл сотиб олиш варианти ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди