Тиш оғриб, ёноқда шиш пайдо бўлди. Нима қилиш керак? Албатта, иложи борича тезроқ шифокорга кўриниш лозим. Аммо бу муаммо ярим тунда содир бўлиб, шифокорга бориш вақт талаб қилса-ю, оғриқ тинчлик бермаса, дарҳол қандай чора кўриш зарур? Бундай ҳолларда, сабабларни аниқлашга ҳаракат қилинг ва мавжуд воситалар билан кучли оғриқни бартараф этинг, деб ёзмоқда “Новий очаг” нашри.
Тиш милки шишган бўлса, нима қилиш керак: сабабни излаш
Хавотирга соғлом кўринадиган ёки яқинда даволанган тиш сабаб бўлиши мумкин. Тиш милкида яллиғланиш жараёни ривожлана бошлайди. Дастлаб шиш деярли сезилмайди, кейин у аста-секин катталашиб боради ва оғриқ пайдо бўлади. Баъзида тиш милкининг шишиши кузатилади.
Яллиғланишга қуйидагилар сабаб бўлади:
- Шифокорга ташриф буюргандан кейин тиш милки янада шишиб кетади. Агар шифокор илгари сизга бу борада нима қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар бермаган бўлса, ўзингиз ҳолатни енгиллатиш ҳақида ҳаракат бошлашингизга тўғри келади. Эҳтимол, бу касалликнинг ривожланишига шифокорнинг аралашуви сабаб бўлгандир.
- Тиш чиқариш натижасида тиш милки шикастланиши мумкин, бу эса шиш пайдо бўлишига олиб келади.
- Фақат гўдакларнинг тишлари кучли оғриқ билан чиқмайди. Ақл тиши чиққанда, тиш милки шишишига олиб келиши мумкин.
Аммо кўпинча тиш милкининг шишиши кариес натижасида, қаттиқ озиқ-овқат истеъмол қилганда ёки тишларни нотўғри ювиш оқибатида инфекцияни келтириб чиқаради.
Тиш оғриб, ёноқ шишган бўлса, нима қилиш керак?
Оғриқ кучайиб борса, ҳеч бўлмаганда муаммонинг жиддийлигини заифлаштиришга имкон берадиган тасдиқланган воситаларни қўллаш лозим. Тиш милки шишган бўлса, уй шароитида нима қилиш кераклиги ҳақида бир қанча вариантлар мавжуд:
- Сода-туз эритмаси билан чайиш яллиғланишни енгиллаштиради (бир стакан сув учун ҳар бир моддадан 0,5 чой қошиқ).
- Антисептик ва сода эритмаси (бир стакан сувда 2 ош қошиқ) сифатида яхши ишлайди.
- Шишган тиш милкини прополиснинг сувли эритмаси билан ювиш мумкин.
- Бир чой қошиқ шифобахш ўтлар (ромашка, шалфей, эман пўстлоғи) бир стакан қайноқ сув билан аралаштирилади, шишни енгиллаштирадиган ва оғриқни камайтирадиган дамлама тайёрланади.
- Тиш атрофидаги тиш милки шишган бўлса, уни бармоқларингиз билан уқалаб, прополиснинг спиртли эритмаси билан артишингиз ёки оғриқли тишга муз суртишингиз керак.
- Енгил анестетик таъсир кўрсатадиган ароқ билан чайиш ҳам бироз ёрдам беради.
- Яллиғланиш кариесдан келиб чиққан бўлса, тўғралган саримсоқ ва пиёзнинг тенг қисмлари аралашмасидан оғриқли жойга компресс қилинади.
Яллиғланган жойни иситиш тақиқланади, чунки иссиқлик йиринг ҳосил бўлишини тезлаштиради ва оғриқни кучайтиради.
Агар тиш шишганида нима қилиш кераклигини билмасангиз, халқона даволаш усулларидан фойдаланинг. Улар вазиятни бироз енгиллаштиради ва кучли оғриқни камайтиради. Аммо бу усуллар сабабни бартараф этолмайди. Тиш милки шишиб кетганда, одатда ҳўппозни очиш ва дори воситалари билан инфекцияни бартараф этиш керак. Ва буни фақат мутахассис амалга ошира олади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг