Тиш пастаси сиз ўйлагандан ҳам кўпроқ вазифани бажара олади. Одатда, бир вақтнинг ўзида ажойиб хусусиятларга эга бўлган бир нечта компонентлардан иборат. Масалан, эмални мустаҳкамловчи, кислота эрозиясидан ҳимоя қилувчи фторид ёки тозалаш таъсирини кучайтирувчи натрий лаурил сулфат, калсий карбонат ажойиб силлиқлаш материалидир. Бу ажойиб воситадан тўлиқ фойдаланишнинг бир неча усули хусусида билиб олинг.
- Нохуш ҳидни йўқ қилади
Идиш ювиш матосига оз миқдорда паста суртинг ва ювилиши керак бўлган идишни яхшилаб артинг. Сўнг уни сув билан ювиб ташланг.
Бу усул, айниқса, вақт ўтиши билан хира тортадиган чақалоқ идишлари, бокал ва термос идишлар учун самаралидир. Лекин паста нафақат идишлар учун ишлайди. Овқат тайёрлагандан кейин саримсоқ, пиёз ёки бошқа озиқ-овқат ҳиди қўлингизда ўтириб қолса, уни ювиш учун совун ўрнига тиш пастасидан фойдаланинг. Натижа, албатта, сизни хурсанд қилади.
- Маркер ёзувини ўчиради
Кетмас ёзувларни учта осон қадамда тозалаш мумкин. Тиш пастасини юзага суртинг, 1-2 дақиқага қолдиринг ва кейин нам мато билан тозаланг. Исталган натижага эришмагунингизча жарайонни бир неча марта такрорланг.
Буни амалга оширишдан олдин паста гулқоғози ёки ламинат каби сиртга зарар бермаслигига ишонч ҳосил қилишни унутманг. Дастлаб бу усулни кўринмайдиган бошқа жойда синаб кўриб, шундан кейингина фойдаланинг.
- Кроссовканинг доғларини кетказади
Бу усул фақат таглиги оқ пойабзал учун ишлайди. Эски тиш чўткасини олинг, оёқ кийимдаги доғларни оддий оқ (гел бўлмаган) тиш пастасини суртиб 10 дақиқага қолдиринг. Кейин нам мато билан артиб олинг. Натижа сизни қониқтирмагунча жарайонни такрорланг.
- Кумуш тақинчоқларни ярқиратади
Кумуш буюмларга гел бўлмаган оддий паста қўлланг, уни сув билан намланг, сўнг эски тиш чўткаси билан яхшилаб ишқаланг. Баъзи манбалар буюмларни микрофибер мато билан артиб, сув билан ювишдан олдин пастани 5-10 дақиқа давомида қолдиришни маслаҳат беради.
- Суратларни осиб қўйишда қўл келади
Расмни осиб қўймоқчи бўлган жойни қалам билан белгилаш ўрнига тиш пастасидан фойдаланинг. Рамкадаги илгакка оз миқдорда паста суртинг ва суратни деворга қўйинг. Паста из қолдиради ва сиз қаердан тешик очиш ва маҳкамлагичларни қаерга ўрнатиш кераклигини аниқ билиб оласиз.
- Совун изларидан халос қилади
Агар қаттиқ тозалаш воситаларидан фойдаланишдан чарчаган бўлсангиз, унда гел бўлмаган тиш пастаси мукаммал танловдир. Ювиниш хонасини навбатдаги умумий тозалашда пастани кран, раковина ёки кафелнинг чирк бўлган юзасига эски тиш чўткаси билан суртинг, сўнгра микрофибер мато билан артиб олинг.
- Кичкина чизиқларни кетказади
Тиш пастасида абразив элементлар мавжуд, яъни у нозик юзани силлиқлаш хусусиятларига эга. Бармоғингиз учи билан пастани тирналган жойга секин суртинг, бир неча дақиқага қолдиринг. Кейин нам мато ёки пахта ёстиқчаси билан артиб олинг. Бу усул дераза ойналари ва маиший техника, масалан, музлатгич ёки қаҳва машинасидаги доғларни кетказиш учун самаралидир.
- Қаҳва ва чой доғларидан халос қилади
Тишлардаги жигарранг қолдиқни кетказадиган восита ёғоч ёки керамика каби бошқа сиртларда натижа кўрсатиши мантиқан мос келади. Ҳаммаси оддий: кофедан қолган доғни тиш пастаси ва озгина нам мато билан артиб олинг. Шу тарзда кўпинча бокалдаги ичимликдан қоладиган жигарранг доғларни ҳам ювинг.
Чой доғларини кетказишингиз керак бўлса, пастани юзада 5 дақиқага қолдиринг. Шундан кейингина латта билан артиб олинг. Шу билан бирга кучли оқартирувчи таркибий қисмларга эга формулалардан қочишга ҳаракат қилинг.
- Кирланган дазмолни тозалайди
Совуқ, электр тармоғидан узилган дазмолга оқ пастани суртинг, яхшилаб ишқаланг ва тоза мато билан артиб олинг. Кейин дазмол идишига сув қуйинг, дазмолни эски сочиқ устига қўйинг ва буғ созламасини ёқинг. 5 дақиқадан сўнг қурилмани ўчиринг, совишини кутинг ва яна артиб олинг.
- Терининг тирнаш хусусиятини юмшатади
Ушбу усул ҳашаротлар чақишида ва кичик тирнаш вақтида ёрдам беради. Таъсир қилинган жойга озгина тиш пастасини суринг ва бир неча соатга қолдиринг.
Бу ҳолда, паста микробларни ўлдирадиган бириктирувчи восита сифатида ишлайди. Бундан ташқари, кўплаб пасталар терини совитадиган ва ноқулайликни енгиллаштирадиган ментолни ўз ичига олади.
- Кўзгуларни ярқиратади
Агар ойна хира тортган бўлса, шимгичга оз миқдорда тиш пастасини суртиб, яхшилаб артинг. Ушбу усул кўзойнаклардаги линзаларга ҳам мос келади. Асосийси, жуда қаттиқ ишқаламаслик керак, акс ҳолда, сиртда тирналишлар пайдо бўлади.
- Боғдаги мебелларни оқартиради
Боғдаги мебеллар кўримсизланишни бошладими, унда тортмадан тиш пастасини олиш вақти келди. Нам латтага оз миқдорда паста суртинг, моғор ва кирни тозалаш учун стол-стулларни артиб олинг. Ушбу усул турли материаллардан тайёрланган оқ рангли мебел учун қўлланади.
- Полни тозалайди
Хусусан, стул оёқлари ёки ғилдираклари томонидан қолдирилган изларни кетказинг. Бунинг учун сизга гел бўлмаган тиш пастаси ва нам мато керак бўлади. Ҳар қандай изни олиб ташлаш учун полни яхшилаб ювиб ташланг ва кейин одатдагидек артиб олинг. Кафеллар, шубҳасиз, тиш пастаси билан тозалашга бардош беради, лекин биринчи навбатда хавфсиз жойда бошқа материаллардан ясалган қопламаларнинг барқарорлигини текшириб кўрган яхшироқдир.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг