11:20 / 31.03.2023
109

Аллергик касалликлари бор беморларга қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?

Аллергик касалликлари бор беморларга қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?

Бронхиал астма, аллергик ринит, атопик дерматит… Бу касалликлардан азият чекувчилар уй чангидан сақланишлари керак.

Бироқ хонадонлардаги қатор буюмлар, жумладан, гилам ва бошқа тўшамалар бундай аллергенларнинг тўпланиши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Хўш, аллергик хасталиклари бор беморлар учун қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?

— Бугунги кунда гиламлар полиэстер ва нейлон каби синтетик толалардан тайёрланмоқда, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори Илмира Разикова. — Улар намликни ўзига яхши сингдирмайди  ва узоқ вақт сақламайди.

Шу туфайли нотабиий толали гиламлар устида моғор пайдо бўлмайди ва чанг тез қурийди. Аллергенлар эса бундай муҳитда ўзини ноқулай “ҳис қилади”.

Шу боис беморларимизга бундай гиламлардан воз кечишни тавсия қиламиз. Чунки толалар қанча қисқа бўлса, ундаги аллергенлар миқдори шунча оз бўлади.

Шуни ҳам унутмаслик керак: кўпинча дезинфекциялаш учун турли кимёвий моддалар, хусусан, формальдегид ва бензол каби учувчи органик бирикмалар билан гиламларга ишлов берилади.

Ваҳоланки, гилам таркибида учувчи органик бирикмалар кам бўлиши зарур. Чунки формальдегид аллергик контакт дерматитга, шунингдек, кўзларнинг қичишишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур моддалар ҳавога кўтарилиб, аллергик касалликлар кучайишига хизмат қилади. Шунингдек, каноп ёки пахта каби табиий толалардан тайёрланган гиламлар ҳам тавсия этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аллергик касалликлари бор беморларга қандай гиламлардан фойдаланиш тавсия этилади?