23:44 / 26.04.2023
197

Озиқ-овқатларни зарарли маҳсулотга айлантирадиган 7 та хато

Озиқ-овқатларни зарарли маҳсулотга айлантирадиган 7 та хато

Пишириш жараёнида агар ушбу хатолардан бирини қилсангиз ҳатто, энг фойдали маҳсулот ҳам бузилиши мумкин. Нима учун картошкани ювиш кераклиги, туздан кўра махсус зираворлар фойдали эканлиги ҳақида билиб олинг. Булар таом тайёрлаётганингизда, албатта, асқатади.

Зираворлар ўрнига туз ишлатасиз

Таом сизга бемазадек туюлса, унинг таъмини туз билан яхшилашга уринманг — натрий хлорид организмдаги суюқликни ушлаб туради ва шиш пайдо қилади. Маҳсулотларни хуштаъм қилиш, аммо соғлиғингизга зарар етказмаслик учун зираворлар билан тажриба ўтказиб кўринг. Улар нафақат фойдали, балки, зираворлар туздан фарқли ўлароқ таомни шўр қилмайди. Идишлардаги тузни лимон шарбати, селдерей, янги ёки қуритилган помидор, саримсоқ, цирка, кинза, райҳон, петрушка, зира ва хантал билан алмаштириш мумкин.

Ўсимлик ёғини ҳаддан ташқари қиздирасиз

Кўпгина ўсимлик мойларини иситиш мумкин, аммо зайтун мойи ва кокос ёғи каби баъзи ёғлар иссиқликка чидамсиз. Агар товадаги мой туташни бошласа, билингки, бир неча дақиқа ичида у барча фойдали хусусиятларини йўқотади. Қовуришда кунгабоқар ёғидан фойдаланинг ва тайёр таомларга лаззат учун зайтун ва зиғир уруғини қўшинг.

Сабзавотларни жуда узоқ пиширасиз

Фото: “Новий очаг”

Сабзавотлардан максимал фойда олиш учун уларни хом ҳолда истеъмол қилган яхши. Калифорния университети олимларининг фикрига кўра, иссиқлик билан ишлов бериш сувда эрувчан витаминлар — C ва B витаминларини, шунингдек, полифеноллар деб номланувчи озиқ моддалар гуруҳини йўқ қилади. Тайёрлаш усулига қараб йўқотишлар 15 дан 55 фоизгача бўлиши мумкин.

Юқори ҳарорат ёғда эрийдиган А, D, E ва К витаминлари ва антиоксидант каротин моддасига таъсир қилмайди. Фақат қайнатиш ёки буғда пишириш тавсия этилади. Чуқур қовуриш ва товада қовуришда сабзавотлардаги фойдали моддалардан деярли ҳеч нарса қолмайди.

Барча мева ва сабзавотларни тозалайсиз

Озиқ моддаларнинг асосий миқдори баъзи сабзавот ва меваларнинг қобиғида тўпланганлигини биласизми? Картошка пўстлоғида 50 фоиз клетчатка бўлиб, очликни бостиради ва овқатнинг овқат ҳазм қилиш тракти орқали ҳаракатланишига ёрдам беради. Олма пўсти саратон ривожланишининг олдини олувчи антиоксидант бўлган кверсетиннинг деярли тўлиқ захирасини ўз ичига олади. Кивининг майин “териси” E витамини ва флавоноидларнинг бой манбаидир.

Асални эритасиз

Асал ҳамиша суюқлигича қолмайди. Йиғимдан бир неча ой ўтгач, у табиий кристалланиш жараёнидан ўтади ва хамирнинг қаттиқлигидек мустаҳкамлик ҳосил қилади. Шу билан бирга у фойдали хусусиятларини йўқотмайди ва бу шаклда йиллар давомида сақланиши мумкин, мазали ва хушбўй бўлиб қолади.

Фото: “Новий очаг”

“Хом” туздан фойдаланасиз

Тузнинг зарари ҳақида ҳамма билади. Аммо бордию ундан фойдаланишдан бутунлай воз кечишга тайёр бўлмасангиз, ҳеч бўлмаганда уни “хом” шаклида ишлатманг. Мутахассисларнинг фикрига кўра, пишириш жараёнида туз эрийди ва юқори ҳарорат шароитида бу минерал буйрак, қон томирлари ва лимфа тизимига камроқ зарар етказади.

Картошкани ювмасдан қайнатасиз

2015 йилда Европа Иттифоқининг Озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси ҳисоботида хавфли кансероген акриламид бўлган маҳсулотлар аниқланган. Улар орасида картошка ҳам бор эди. Илм-фан крахмалли озиқ-овқатлар юқори ҳароратда қовурилган ёки пиширилганда унинг даражаси кескин кўтарилишидан хабардор. Дарвоқе, тайёр картошкали таомнинг узоқ муддат сақланиши ҳам акриламид даражасининг ўсишига ёрдам беради.

Ушбу хавфли модданинг организмга киришига йўл қўймасликнинг ягона йўли бор — картошка, чипслар ва уни ўз ичига олган бошқа маҳсулотлардан бутунлай воз кечиш. Агар бунинг иложи бўлмаса, картошкани 2 соат давомида сувга бўктириб қўйиш орқали унинг пайдо бўлиш хавфини камайтиришга ҳаракат қилинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиқ-овқатларни зарарли маҳсулотга айлантирадиган 7 та хато